Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№24, 30.05.2012

2012 ЙИЛ -"МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

АЁЛНИНГ ЎРНИ ФАОЛЛИГИДА

Туманимизда 156 минг 778 нафар аҳоли бўлиб, шундан 81 минг 264 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Бугунги кунда хотин-қизларимиз иштирок этмаган бирорта соҳани топиш қийин. Чунки улар катта кучга эга. Қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт, маориф, тиббиёт соҳаси борми - барчасида аёлларнинг фаоллиги сезилади. Шунинг учун ҳам уларнинг билим ва тажрибасидан янада кўпроқ фойдаланиш учун туманда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Кичик бизнес, ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига кўплаб янги иш ўринлари яратилди. Бунга кичик корхоналар ташкил этиш, якка тадбиркорликни ривожлантириш, шартнома асосида уй меҳнатини ташкил этиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида эришилди.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш соҳасидаги 2011-2012 йилларга мўлжалланган ҳудудий ва манзилли дастурлар ҳаётга татбиқ этилиб, шу йилнинг уч ойи давомида 552 та ишчи ўринлари яратилди. Кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳисобига - 153 та, якка тартибдаги тадбиркорлик - 50 та, уй меҳнатида - 249 та, фермер хўжаликлари ҳисобига 40 тани ташкил этди.

Олтинкўл ҚФЙ "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи Н.Ботирова уйида лихтенш-тейнлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда "Крав текст" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ташкил қилинди. Бунда касаначилик йўналиши фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 8 нафар ишсиз аёллар иш билан таъминланди.

Яна бир қувончли натижа - 12 та оилавий корхоналарда 63 та янги иш ўринлари яратилганлигидир. Туманимиздаги 8 та қишлоқ, 56 та МФЙда ҳам хотин-қизлар учун кўплаб иш ўринлари ташкил қилинди. Кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг фарзандлари имтиёзли равишда касбга йўналтирилди. Мақсадимиз - оила салтанатини тўлдириб турадиган аёлларимизни доимо қўллаб-қувватлаш, оилаларига ёруғлик олиб кириш. Шунингдек, МФЙларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар мониторинги юритилмоқда.

Оилаларни мустаҳкамлаш, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аёл маънавиятини юксалтириш - кундалик иш фаолиятимизнинг асосидир. Шунга кўра, "Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида оилаларни мустаҳкамлаш борасида "Оилам - менинг фахрим", "Мустаҳкам оила - миллат таянчи", "Қайнонам - онам менинг, келиним - болам менинг" мавзуларида давра суҳбатлари ва кўрик-танловлар ўтказдик.

"Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик", "Ўз бизнесингни бошла", "Отам, онам ва мен - спортчилармиз", "Соғлом аёл - соғлом оила" каби маънавий-маърифий тадбирларда ҳам хотин-қизларимиз фаол иштирок этишди. Шунинг учун ҳам жамиятни аёлсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Оиланинг асосий таянчи бўлган аёл жамиятнинг устунларидан бири саналади.

Ҳа, аёл оилада тадбирли, тежамкор, сариштали, ширинсўз ва хушмуомала бўлса, вояга етаётган болалари ҳам оиладаги тутум, муносабатлардан ибрат олади. Мақсадимиз, аёл оилада бекалигини, оналигини унутмаган ҳолда жамиятга ҳам фойда келтирсин. Шундагина оила деган муқаддас гўшамиз обод, қўрғонимиз мустаҳкам бўлади.

Матлубахон МЎМИНОВА,

Олтинкўл туман ҳокимининг

ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди