Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№24, 30.05.2012

"САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК"

УШБУ САҲИФАДА ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ИБРАТЛИ ФАОЛИЯТИ ХУСУСИДА СЎЗ ЮРИТИЛАДИ.

ЭЪТИБОРДАН МАМНУНМИЗ

Мамлакатимизда ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш ва дам олиш ҳуқуқига эга. Бу масала амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топган. Афсуски, айрим ташкилот ва корхоналарда бу масалага кўп ҳам эътибор берилмайди. Лекин мен меҳнат қилаётган Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашимасида мазкур масала раҳбариятнинг доимий диққат марказида туради. Шу боис ҳам аввало, касбимдан, қолаверса, қилаётган меҳнатимиз эътироф этиладиган жамоада ишлаётганимдан фахрланиб кетаман.

Бирлашмамизда мен каби ҳамширалар жуда кўп. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари домо қадрланади. Вақтида меҳнат қилишади, ўз вақтида дам олишади. Бунинг самараси меҳнатнинг унумида кўринади.

Бу йил Фарғонадаги "Чимён" сиҳатгоҳида дам олиб қайтдим. У ердаги шароитлардан, муолажалардан руҳим тетиклашиб, соғлигим анча тикланди. Ўз ишимга, касбимга бўлган меҳрим янада ортди. Ахир, меҳнати қадрланса, яна ҳам яхшироқ ишлагиси келади-да, одамнинг. Касаба уюшма қўмитасининг эътибор ва ғамхўрлигидан беҳад мамнунмиз. Бунинг учун ўзим ва ҳам- касбларим номидан бирлашмамиз касаба уюшмаси раҳбарларига миннатдорчилик билдираман.

Назокат ЖУМАБОЕВА,

туман тиббиёт бирлашмаси

"Ёрқишлоқ" бўлинмаси ҳамшираси.

КАСБИМ - ФАХРИМ

Ўз касбидан фахрланиш, қониқиш ҳосил қилиш ҳам инсон учун бир бахт. Мен ана шундай бахтга эгаман. 19 йилдирки бирлашмада эл-юрт саломатлиги йўлида хизмат қилиб келяпман. Икки йилдан буён катта ҳамшира сифатида фаолият кўрсатяпман.

Ўтган йили касб байрамимиз нишонланаётган кунларда Президентимизнинг фармонига асосан "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу мен учун катта ишонч, ҳам масъулиятдир.

Бирлашмада ишлаётганимдан буён касаба уюшма аъзосиман. Уюшма раиси Саодатхон Эргашева жуда жонкуяр, ҳаракатчан аёл. Шифокор сифатида ҳам, раиса сифатида ҳам кўпчиликнинг кўнглига йўл топмоқда. Йил давомида байрам ёки тадбирлар ўтказиш борми - барчасида касаба уюшманинг ўрни, ёрдами сезилади. Саодатхоннинг ўзи эса ҳар бир хайрли ишда бош-қош бўлмоқда.

Инсон меҳнати қадрланган, эътиборга сазовор бўлган жойда меҳнат унумли, ҳам баракали бўлади, албатта. Бирлашмамизнинг иш фаолияти бунга ёрқин мисолдир.

Кишилар саломатлигини сақлашга интиляпман. Ахир касбим - менинг фахримдир.

Гулнорахон АНОРБОЕВА,

тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими катта

ҳамшираси.

ИНСОН ОМИЛИГА ЭЪТИБОР - БОШ ВАЗИФА

Жамиятимизнинг янгилаш, ҳаётимизни ҳеч кимдан кам бўлмайдиган даражага кўтариш йўлида... бошлаган ишларимизда халқимизга Аллоҳнинг ўзи куч-қувват берсин, Ўзи мададкор бўлсин"

И.А.КАРИМОВ.

Халқимизга хос меҳр-мурувват ва саховатпешалик фазилатларини бошқа бирор бир давлатда учратиш қийин. Давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнаткашлар манфаатлари ҳимояси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида муайян тизим шаклланган. Мазкур йўналишнинг ҳуқуқий базаси, тегишли қонунлар ишлаб чиқилган ва бу ҳаётимизга самарали татбиқ этилмоқда. Буни бирлашмамиз мисолида яққол кўриш мумкин.

Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, Касаба уюшмаларининг бош вазифаси - инсон, меҳнаткашлар манфаатларини ифода этиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бевосита ҳимоя қилишдир. Шундан келиб чиқиб, қўмитамиз томонидан амалга оширилаётган хайрли ва ибратли ишлар ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Бирлашмамиз катта жамоа. Унда 2400 нафар касаба уюшмаси аъзолари бор. Бирлашмамиз шифохоналари, бўлимлари, шунингдек, туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган 23 та қишлоқ врачлик пунктларида 267 нафар малакали шифокорлар, 1700 нафарга яқин ўрта тиббиёт ҳамширалари меҳнат қиладилар. Шундан 1900 нафари хотин-қизлардир. Бирлашмада меҳнат қилаётган шифокорлар, ходимлар-ҳар бирининг қувонч-у ташвишларига шерикмиз. Кимгадир моддий ёрдам керак. Кимдир сиҳатгоҳга бориб, соғлигини тиклашга муҳтож. Яна кимдир тарихий жойларга, сўлим масканларга саёҳат қилишни хоҳлайди.

Касаба уюшма аъзоларининг истак ва хоҳишлари доимо эътиборимизда. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинади, истак ва сўровларини имкон борича қондиришга ҳаракат қиламиз. Қўмитамизнинг ҳам, маъмуриятнинг ҳам мақсади бир. Ҳар икки томон ҳам касаба уюшмаси аъзоларининг унумли ва самарали ишлашлари, меҳнат таътили ёки бўш пайтларида кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун шароит яратиб бериш, ўз вақтида рағбатлантириб бориш мақсадида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Ходимларимизга ойлик иш ҳақларининг ўз вақтида тўланишини доимий назорат қилиб борамиз. Шунга кўра, қўмита аъзоларига иш ҳақининг тўлаш муддатлари, тўлов кечиктирилганда бундай ҳолатнинг олдини олиш, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Шу боис ҳам бу масала кўнгилдагидек йўлга қўйилган. Ҳозирда бизда иш ҳақи бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқ. Жамоамизда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ёлғиз ҳамда ногиронлар ҳам меҳнат қилади. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қаердаки кучли бўлса, ўша ерда меҳнат муҳофазаси кўнгилдагидек бўлади. Биз ҳар бир иш жойида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга ҳаракат қиляпмиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимларига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тизими тўғрисида"ги қарори асосида ходимларимизга устама ҳақлар ҳам тўланади. Аёл ходимларимизга тегишли имтиёзлар берилган. Масалан, ногирон фарзандлари бор ёки ёлғиз ўзи фарзанд тарбиялаётган оналар бир соат ишга кеч келиб, бир соат барвақт кетадилар. Бундан ташқари, ишнинг ҳажми, оғир ёки енгиллигига қараб устама ҳақ тўланади. "Шошилинч", "Тез ёрдам", "Сил касалликлари" бўлимларида хизмат қилаётган шифокорларимиз ана шундай имтиёздан фойдаланади.

Гоҳо шундай ҳам бўладики, ходим ишдан бўшатилади. Шунда касаба уюшма қўмитаси аъзоларидан иборат гуруҳ ҳолатни ўрганиб чиқамиз, жамоа шартномасига, ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилинмай ишдан бўшатилган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз. Бунга йўл қўйган раҳбарнинг хатосини кўрсатиб, ходимнинг оилавий шароити, фаолиятининг ижобий жиҳатлари ҳисобга олиниб, уни қайта ишга тиклашга ҳаракат қиламиз. Уюшма томонидан ходимларнинг ижтимоий, ҳуқуқий манфаатлари муҳофаза қилинади. Уларга зарур иш шароитлари яратиб берилганлиги доимий назорат қилиб борилади. Шу билан бирга, амалдаги меҳнат шартномаларининг меъёрий талаблари бузилмаслиги, томонларнинг белгиланган бурч ва вазифаларини тўлақонли адо этишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу билан мавжуд нуқсон ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилади.

Фаолиятимизнинг бош мақсади уюшмамиз ҳар бир аъзоси учун қулай иш шароитлари яратиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этиш, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлашга эришишдир. Жорий йилнинг ўтган даврида бир гуруҳ шифокорларимиз тарихий шаҳарлар - Бухоро, Самарқандга бориб, томоша қилиб қайтдилар. Яқинда эса яна бир гуруҳ ходимларимиз саёҳатга йўл олади. Бир неча ходимларимиз Намангандаги "Чортоқ", Фарғонадаги "Чимён" сиҳатгоҳларида дам олиб, саломатликларини тиклаб қайтдилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан уюштирилаётган тўрт кунлик бу қизиқарли саёҳат ходимларимизга жуда манзур бўлмоқда. Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш - бош вазифамиз экан, бунга сидқидилдан ёндошиб, тиббиёт ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хайрли ва эзгу ишларни қатъий давом эттирамиз.

Инсон - жамиятнинг гултожи, деб бежиз айтишмайди. Жамиятнинг гултожи бўлган ана шу инсонларнинг соғлиги, унумли ишлаши, дам олиши, қувончу ташвишлари-барчаси бизнинг эътиборимизда.

Юртбошимиз "Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак", дея кўп таъкидлайди. Инсон омилига эътибор, уни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳам аслида, юртимизда халқимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва савоб ишлар сирасига киради.

Саодатхон ЭРГАШЕВА,

туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси.

КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИДАН

ФАКТ ВА РАҚАМЛАР

Бирлашмамизда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг соғлом бўлишини таъминлаш мақсадида 30 ёшгача бўлган ходимлардан иборат волейбол командаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган республика "Саломатлик" спартакиадасида иштирок этган ҳамшира - Нилуфар Солиева стол тенниси мусобақаларида фахрли 1-ўринга сазовор бўлди. У касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Жорий йилнинг 1-чорагида 14 нафар уюшма аъзосига 1 млн. сўмдан зиёд маблағ моддий ёрдам сифатида берилди.

Бирлашма тасарруфидаги зарарли соҳа ва шароитларда ишловчи ходимларга ҳар куни 500 гр.дан сут берилиши йўлга қўйилган.

"Ҳамшира - 2012" кўрик-танловининг туман босқичида олти нафар ҳамшира иштирок этди.Танловнинг вилоят босқичида "Ибн Сино" ҚВП ҳамшираси Наргиза Ашурова муваффаққиятли иштирок этди.

Касаба уюшма қўмитаси қошида хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси фаолият кўрсатмоқда. Уч нафар ходимдан иборат мазкур комиссия уюшма аъзоларининг меҳнат ва оилавий шароитларини яхшилаш, уларнинг саломатлигини тиклаш, муаммоларини ҳал этиш борасида зарур амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, ёшлар кенгаши ҳам тузилган бўлиб, Кенгаш ёшларнинг манфаатларини бевосита ҳимоя қилади.

САҲИФАНИ РАҲИМА АБДУРАҲМОНОВА ТАЙЁРЛАДИ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди