№24, 30.05.2012 ЭЪТИРОФ
ҚАТРА, ҚАТРАЛАРНИ ЎҚИБ...
Мен "Иқбол" газетасининг ҳамма сонларини қизиқиш билан ўқиб бораман. Боиси газетада бериб борилаётган мақолалар, очерклар, шеърлар ва ҳикоялар кўнгилга яқин. Ўқиганки киши дам олади. Менинг ҳам ўқиган сари ўқигим келаверади. Чунки менинг кўнглим томчилари бўлган қатра-қатраларим шу газета орқали кўп сонли мухлисларга етиб борган.
Маълумки, бадиа, эссе ва қатра йўналишида ижод қилиш анча машаққатли. Шундай бўлса-да, кейинги вақтларда "Иқбол" газетаси саҳифаларида турли муаллифларнинг қатра йўналишидаги ижод намуналари тез-тез бериб борилаётганлиги кўнглимга қувонч бағишлайди.
Кейинги ойларда газетада Нурилло Тўхтасиновнинг "Бахт", "Дил ва тил", Дурдона Мухторованинг "Дўстлик муҳаббатдан устун", Мукаррама Ғанижон қизининг "Битта гапдан қолдим мен..." номли қатралари чоп этилди. Бу қатраларни кўплаб мухлислар ўқиб, ижобий фикрлар билдиришди. Маънавий дам олишди.
Лекин тўғрисини айтиш керак, қатра-қатралар ёзиш осон иш эмас. Бу усулда ёзиш ижодкордан аввало аниқликни, ўз ўрнида қисқаликни, якунда кенг маъно англатишни талаб қилади. Мен қатра-қатралар ёзувчи ижодкор сифатида ушбу жанрда қалам тебратаётган қаламкашлар ижодига баланд парвозлар тилайман.
Абдураҳим БОЗОРБОЕВ,
Марҳамат тумани.
|