Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№25, 07.06.2012

МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" халқаро бизнес марказида "Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари" мавзусида минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот, Алоқа ва ахборотлаштириш агентликлари, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси ва унинг Андижон, Фарғона, Наманган вилоят филиаллари раҳбарлари, мутахассислари, Фарғона водийсидаги босма ОАВлари муҳаррирлари иштирок этган мазкур семинарда босма ОАВ маҳсулотларини сотиш, тарқатиш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Босма ОАВ маҳсулотларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Семинар иштирокчилари бу борада "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси ва унинг филиаллари томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарда республика бўйича тарқатилаётган китоб ва босма ОАВ маҳсулотларининг салмоқли қисми Фарғона водийси вилоятларига тўғри келиши алоҳида қайд этилди.

- Айни кунда вилоят бўйича 153 та "Матбуот" дўконлари фаолият кўрсатмоқда, - дейди "Андижон матбуот тарқатувчи" МЧЖ директори Муқимжон Раҳимов. - Кейинги икки йил ичида уларнинг 137 таси ёки 90 фоизи капитал таъмирдан чиқарилди. Барча туман ва шаҳар бўлимларимиз компьютерлар билан таъминланди, интернет тармоғига уланди. Натижада электрон ҳужжат учун айрибошлаш, тезкор ахборот алмашинувчи имконияти яратилди.

Семинарда соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш, ОАВ фаолиятини юксалтириш, таҳририятлар иқтисодий аҳволини янада яхшилаш хусусида фикр-мулоҳазалар, тавсия ва таклифлар билдирилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди