Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№25, 07.06.2012

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИ МАНФААТЛАРИГА ҚАРАТИЛГАН

2012 йил "Мустаҳкам оила йили" муносабати билан мамлакатимизда оила ва оила билан боғлиқ масалаларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. "Мустаҳкам оила йили " Давлат дастури қабул қилиниб, дастур доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу, албатта, юртимизда оиланинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятига бўлган эътибор ифодасидир.

Давлат дастурининг аҳамиятини халқ оммасига етказиш ва амалдаги қонунларни ҳаётга татбиқ этилишида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш, қабул қилинган қонунлар, қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фуқароларнинг фикрини ўрганиш ҳамда таклифлар олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувлар давомида кейинги пайтларда қабул қилинган "Рақобат тўғрисида"ги ва "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, "Давлат статистикаси тўғрисида"ги ва "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилганлиги аҳоли манфаатларига хизмат қилишлиги ва соҳа ривожини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар кўзда тутилганлиги аҳолига атрофлича тушунтириб берилмоқда.

Айниқса, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган имтиёзлар фуқаролар манфаатлари асосига қурилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу фуқароларимизга ҳам манзур бўлмоқда. Ана шу Қонунда кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда кўплаб юртдошларимиз ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиб, ўз оиласининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқдалар.

"Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурида белгиланган алоҳида жиҳатлар, яъни, кўплаб янги иш ўринлари яратиш, битирувчи ёшларни ўз хоҳиш ва қизиқишларига кўра мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилганлиги ҳам аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотди.

Айтиш жоизки, халқимиз ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликларга, олиб борилаётган ислоҳотларга ижобий муносабат билдирмоқда. Буни улар билан юзма-юз мулоқотлар чоғида чуқур ҳис этдик. Шу боис ҳам юртдошларимиз орасида фаол, ҳамжиҳатлик бор. Демак, фуқароларимизда оила, жамият ва мамлакат мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшиш, маҳалла тизими таъсирчанлигини кучайтириш, ёш оилаларга ғамхўрликни янада ошириш, оила муаммоларини ечиш, хотин-қизлар меҳнатини енгиллаштириш ва азалий қадриятларимизни асраб-авайлашга йўналтирилган ишларда фаол иштирок этиш иштиёқи баланд.

Бинобарин, "Азал-азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш оилани ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини деб қабул қилишимиз замирида, ҳеч шубҳасиз, жуда катта маъно-моҳият мужассам", дея муҳтарам Президентимиз алоҳида таъкидлаганлар. Буни ҳар бир фуқаро қалбдан ҳис этиши, ўз фаолиятида оила билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиши, шу билан бирга, жамият ривожи, мамлакат тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга йўналтириш, бу йўлда фидойи ва фаол бўлиши керак.

Шундагина қонунларимиз ижроси таъминланади, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарали натижалар келтиради.

Ҳафизахон КАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди