№25, 07.06.2012 МУШТАРИЙ ФИКРИ
ГАЗЕТАНГИЗ МЕНГА МАНЗУР
Вилоятимиздаги вақтли матбуот нашрлари орасида "Иқбол" газетаси мақолаларининг ўзига хослиги, мазмунан бой ва кек- са-ю ёшларга бирдек қизиқарли эканлиги билан ажралиб туради. Сабаби, газета саҳифаларининг дид билан безатилаётганлиги, мавзуларнинг ранг-баранглиги, муҳими, мақолаларнинг савияси юқорилигидадир.
Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, жумладан, тўй-маъракалар, либослар, ҳунармандчилик, уста-шогирдлик анъаналари ҳақидаги таҳлилий мақолалар, ҳаётий ҳикоялар газетхон эътиборини тортмоқда.
Янгиликларнинг кўпаяётгани эса таҳририятда тинимсиз ижодий изланишлар давом этаётганидан далолатдир. Айни пайтда, биз ўқишни истаётган, бироқ газета саҳифаларида кам берилаётган айрим мавзулар ҳам мавжуд. Ҳаётимизда ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам учраб туради. Иллатларни бартараф этишда газетанинг ўрни беқиёс.
Шунингдек, сатира ва юмор жанрларида ҳам материаллар бериб турилса, деймиз.
Шахсан мен доимий мухлис сифатида газета ҳар жиҳатдан янада юксалишини тилаб қоламан.
Умаржон АБДУЛЛАЕВ,
Асака тумани.
|