Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 07.06.2012

(ҚАТРА)

ОҚИБАТ КЕЛТИРГАН ТАШРИФ

Хуршида билан Назира гуруҳдош. Шундай бўлса-да, мана икки ойдирки, бир-бири билан на саломлашади, на гаплашади. Аразлашиб қолишган. Ногаҳон тўқнашиб қолишганда ҳам юзларини терс буриб, худди бир-бирларини кўрмагандай ўтиб кетишади. Бунга сабаб - дарс юзасидан қаттиқ жанжаллашиб қолгани.

Дугоналари уларни яраштиришга қанчалик ҳаракат қилмасинлар, бефойда. Улар ўзларича ҳақ. "Биринчи бўлиб у кечирим сўрасин, чунки айб унда", дейишдан нарига ўтишмайди.

Сешанба куни инглиз тили дарси сўнгида Суҳроб муаллим барчани тўплаб:

- Талабалар, сизларга бир таклифим бор. Бирор кун ҳаммамиз сўлим бир жойда палов дамлаб, гурунглашиб ўтирсак, қандоқ бўларкин, - деди.

Талабалар устознинг фикрини маъқуллашди. Фақатгина Хуршида ва Назира норози оҳангда бир-бирларига қараб қўйиш билан чекланишди.

Белгиланган кун ҳам етиб келди. Ҳамма айтилган жойга келган, лекин икки талабанинг ўрни ҳамон бўш турибди.

"Қандай қилиб бораман? У билан бир дастурхон атрофида ўтира олмайман-ку?" безовталанди гиначиларнинг бири. Иккинчиси ҳам: "Орамиздаги гиналарни устоз сезиб қолса, уларга қайси юз билан қарайман?", дея ўйланди.

Ниҳоят, иккаласи даврага бир пайтда ташриф буюришди. Боядан бери тунд кайфиятда ўтирган Суҳроб муаллимнинг юзига табассум ёйилди.

Талабалар бир-бирларига самимий тилаклар билдирарканлар, кечанинг аъло даражада ўтаётганлиги, айниқса, устознинг насиҳатларидан сўнг Хуршида ва Назиранинг ўрталаридаги келишмовчиликлар унутилганлиги, уларнинг шундоққина ёнма-ён ўтириб, нималарнидир маслаҳатлашаётганликларидан яққол сезилиб турарди.

Дурдона МУХТОРОВА,

ЎзЖТУнинг халқаро журналистика факультети талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди