Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 07.06.2012

(КИЧИК ҲИКОЯ)

ГУНОҲКОР ТАҚДИР

Ишқнинг минг бир жафоларига чидаган қизнинг кўнглида алам... сўнгсиз алам... Бу аламнинг илдизлари яна бориб-бориб муҳаббатнинг илдизларига чирмашиб кетади...

Қиз беғуборгина эди. Нигоҳларида соддалик, ҳали бола қалбида болаларча мусаффолик мужассам эди. Унинг дунёсида бир олам орзулари, шу орзуларга макон миттигина юраги яшарди. Маромида кетаётган ҳаёт оқими бирдан ўзгарди...

Тақдирнинг қўлини маҳкам тутиб келаётган Муҳаббат қизни асир айламоққа шошди. Бор маҳорат ишга тушди.

Қизнинг ҳаётида Йигит пайдо бўлди. Аввалига китобдан бош кўтармаётган кўзлар ошиққа боқди. Нигоҳлар тўқнашди. Ана шу тўқнашув асносида ишқ орага тушди-ю, қалбларни муқаддас ришта ила занжирбанд айлади. Муҳаббатга асир икки дил севдилар, севилдилар. Умрбод айрилмасликка аҳдлашдилар.

Тақдир бир чеккага чиқди. Уларни кузатиб турди, ҳар қадамда. Қиз ишқдан сархуш, йигит бахтиёр...

"Сен менинг тақдиримсан!". Йигитнинг шу гапи айтилди-ю, тақдир яна уларни ўз измига олди. Мукофот сифатида эса Никоҳни ҳадя қилди. Шунда энг муқаддас қўрғон - ОИЛА барпо этилди. Устунлари вафодан, деворлари меҳрдан эди унинг. Дарвозасига Ишқ посбон этиб сайланди. Висолга етказган Тақдирга шукрона айтилди.

Ойлар, йиллар ўтди. Тақдир синов юборди. Ўзига тобора ишонаётган ишқни синамоқчи бўлди. Эшик тақиллади. Йигит аёли ва фарзандининг оромини бузмаслик учун шошиб эшикни очди. Остонада... Не ҳайратки... Хиёнат истеҳзоли кулиб турарди.

Йигит ҳеч бир ғуборсиз қарши олди уни. Аста-аста унинг ташрифини соғинадиган, ўз муҳаббатига эмас, унга талпинадиган бўлди. Хиёнат эса ишонч қозонди, асирини осонгина мағлуб этди. Оёқ-қўллар хиёнатнинг ҳукми ила банд этилдилар. Ҳақиқат ва никоҳ аросат йўлида бўзладилар. Кейинги пушмон суратини англатмоққа уринган Идрок эса силтаб ташланди. Ўткинчи ҳавас Йигитнинг кўзларини сўқир этди-ю, у... оиласидан воз кечди.

Қайтармоққа уринган қўллар ҳавода муаллақ қолди, сўзлар, илтижолар титратмади вафосиз юракни. Кечагина бир-бирига тўймаётган нигоҳлар нафратга банди этилдилар. Сўнгги сўз айтилди-ю... Қиз музлади. Ишқ инграб юборди. У батамом мағлуб эди. Томошага гувоҳ Тақдир елка қисди. Хиёнат эса, "қаҳ-қаҳ" урганича ғолиблик гаштини сурарди.

Икки соҳилда қолган икки юрак синовга дош беролмади. Ишқни асраб қолмоққа тиришган кўнгил соҳибаси фарзандини маҳкам бағрига босганча ёлғизликка юз тутди. Тақдирини қар-ғади, аммо... Йигитни эмас! Қаранг-ки, унга бевафолик тиғи ила жабр етказган Йигитга лаънат ўқимади, негаки ҳар не бўлса ҳам У дилбандининг отаси! Кўнглининг соҳиби!

Бир чеккада ҳамма залворни, гуноҳни елкасига олган Тақдир мийиғида кулди. Бу кулги аламлими ёхуд айбдорлик иқрорими, билиб бўлмасди...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди