Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 07.06.2012

ҒАФЛАТ

(Давоми. Боши ўтган сонда)

Китобларим сари ошиқмайман. Фақат ўз оламим ичига беркинаман. Дарпардаларни суриб, деразаларни ланг очиб қўяман. Қанотларига "ОҚИБАТ", "ВАФО", "РЎШНОЛИК", "САМИМИЯТ", "МЕҲР", "МУҲАББАТ" ва бошқа кўплаб ёзуғларни муҳрлаган капалакчалар учиб кира бошлайдилар.

Кўзларимдаги ёшни артаман...

***

Юрагим ёрилиб кетгудай бўлиб зерикканман. Кўнгил учун бир хушлик излайман. Диққинафас хонамдан чиқаман. Шохлари осмонга қараб мағрур керилиб турган дарахтлар соясига кўтаринкилик қидириб бораман. Унинг ҳаракатчанлигига маҳлиё бўлиб қарайман. Ёнгинамда шилдираб оқаётган ариқчанинг ўзича хиргойисини эшитаман, аммо у ҳам тезда кўнгилга тегади. Узоқлардан қорли бошларини қуёшга тик тутиб, ялтираб турган улуғвор тоғлар қошига боргим келади, унинг ҳу-ув чўққисига чиқиб, то йиқилиб тушгунимча тўйиб бақиришни истайман. Хаёлан унинг пурвиқор келбати пойига бориб, айтмоқчи бўлганларимни дилимдан бир-бир ўтказаман: "Ҳой, одамлар! Мени эшитинглар! Мана бу тоғни кўряпсизми? У ҳамиша сергак, ҳеч қачон ухламайди. Мана бу дарахтларга ҳеч назар солганмисиз? Улар доимо юксакка қараб талпинади, ҳеч қачон тўхтамайди. Ёнидаги ариқчанинг қўшиғини эшитганмисиз? Тўғри, бу унчаям мароқли эмасдир, бироқ улардаги жўшқинлик, интилиш тағин яна қанча фазилатлар бор. Қалбимни сокинлик эгаллайди. Мулоҳаза қиламан, ҳаётнинг ташвишлари ичра ўзимизни унутиб қўймаяпмизми? Қалбимиздан ҳам қочиб яшамаяпмизми? О, уни бир эшитиб кўринг-а? Нега хушрўй чеҳра туйғулару, хислатларимиз ғужғон ўйнаётганлигини кўрамиз. Бу тоғ чўққисидан-да юксак қирраларимиз, ҳув дарахтлардан-да баланд олижанобликларимиз, бу ариқча хиргойисидан-да ёқимли дил нолаларимиз борлигини кўрамиз. Аммо... Бир нафас, бир нафасга тўхтаб огоҳ бўлишимиз керак, холос.

Билсангиз агар, ўз дилимизни тинглаш, юрак торларини чалиб, улар-ла ҳамоҳанг яшаш бу дунёдаги барча юмушлардан ҳам мароқлироқдир.

Улуғвор кўкка кўз ташлайман. Яратганга шукрона келтираман. Яхшиямки, бизни инсон қилиб ва бизга онгу шуур, фаҳму фаросат, диёнат, меҳру оқибат, ҳожатбарорлик, орзу-умид, мурувват ва саховат, заковату тафаккур ато этгани, қалб берганлиги учун Аллоҳга шукроналар келтираман. Жаҳондаги жами жонзотлардан устун эканлигимиз, она табиатнинг гултожи саналишимиз ҳақида ўйлаб, қувониб кетаман. Ҳа, кўзларимга ёш олиб қувонаман!

Биз бу тоғлар, бу дарахтлар, борингки, ёруғ оламдаги бор мавжудот ва яралмишлардан-да азизу мукаррам хилқатлармиз. Чунки аҳли Одамзотмиз биз! Ғофиллигимиз ўткинчи, биз унинг асирлари эмасмиз, зеро, тафаккуримиз теранлиги бошқа ҳеч қайси мавжудотда йўқ!

Биз огоҳмиз! Бир-биримизни яхши кўриб, меҳр-мурувват бериб, ҳар доим яхшилик қилиб келувчи Аҳли Одамзотмиз!

***

Узоқ уйқудан уйғондим.

Бирданига атрофдаги борлиқни идрок қила бошладим. Уйқусираш танамни тез халос этиши учун кўзларимни ишқаладим. Бирдан хаёлимга китобларим келди. Шундоққина ётоғим орқасидаги токчада қатор қилиб терилган китоблар, бетартиб, айқаш-уйқаш бўлиб ётган дафтарлар...

Ўзимга энг керакли, яъни, ижодимни, кўнгил нолаларимни ёзаётган қоғозларни олдим. Ҳозиргина дилимдаги ҳаққуш қичғириғини қоғозларга, яшириб қўйса бўлмайдиган оппоқ варақларга сўз ила муҳрлашим керакмикан, деб ўйладим. Ёзганларимни ёқиб юбормоқчи эмасман. Ёзганларимнинг кимларгадир нафи тегади, албатта. Бунга ишонаман. Сабаби, ҳар бир инсоннинг қалбида умид бор, эзгуликка интилиб яшайди. Қолаверса, инсонлар бир-бирларини тушуниш ва севиш учун яратилган. Бу кўҳна дунё аро кўнглимдаги ҳаққуш нидоси янграйди. Ҳа, у мудом янграйди!

***

Ниҳоят, Сизга яшириб қўйган яна бир бебаҳо бойлигимни кўрсатаман: парболишим тагида мудраб ётган соатни қўлларимга оламан. Бирдан ёруғликка чиқиб, унинг кўзлари қамашади. Уйғонганидан дарак олибми, аста миллари юра бошлайди: бир, икки, уч...

Вақт сарҳисоби бу!

ҒАНИМАТ УМРИМИЗНИ ўлчаб турувчи ажойибот, ҳокими мутлақ бу!

Биз вақт ўлчовининг амрига огоҳлик ила қулоқ соламиз.

Кўнглимдаги ҳаққуш нидоси ҳамон янграмоқда. Қўлларимдаги қалам ҳамон тебранмоқда. Қанча тунлар чўкиб, қанча тонглар отмоқда. Уйқу ва туш аллақачонлар нарига чекинган, тириклик ва борлиқ ичра бедор руҳим ва умидвор ҳисларим ила кун кечираман.

Бошқа ухламайман! Ғафлатдан қочаман...

ШАҲНОЗ - Қандилат ЮСУПОВА,

Пахтаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди