№25, 07.06.2012 ҚАЙМОҚЛИ ПЕЧЕНЬЕ
Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғ, 100 гр. шакар, 200 гр. қаймоқ, 50 гр. кунжут, 1 дона тухум, 2 стакан ун, битта шоколад, бир пачкадан кабарт-ма ва ванилин.
Тайёрланиши: Унга маргаринни булаб қирғичдан чиқарасиз. Устига қаймоқ солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Кейин тухум оқини, кабартма, ванилин ва шакарни бирин-кетин солиб, хамир қорасиз.
Хамир 20 дақиқа давомида тиндирилгач, уни жува ёрдамида, қалинлигини 0,5 см қилиб ёясиз. Ёйилган хамир устига махсус шакл (ёки стакан оғзи билан) қўйиб, қирқиб оласиз.
Қирқилган печеньеларни ёғ суртилган патнисга жойлаб, духовкада 20 дақиқа давомида пиширасиз. Шоколадни эритиб оласиз. Совуган печеньелар устига аввал шоколад суртиб, кейин кунжут сепасиз.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|