№26, 14.06.2012 ЛИЦЕЙДА ТАНЛОВЛАР
Андижон давлат университети қошидаги 5-сонли академик лицейда 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" муносабати билан "Биз мустақил юрт фарзандларимиз" шиори остида "Моҳир ошпаз" ҳамда "Лицей маликаси" номли танловлар бўлиб ўтди. Унда йигитлар ошпазлик санъати, қизлар эса пазандалик ва чеварлик бўйича куч синашдилар.
"Моҳир ошпаз" танловида 104-гуруҳ ўқувчилари 1-ўринни қўлга киритдилар. "Лицей маликаси" танловида эса Зикриё Валиева олий ўрин соҳиби бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
М. ЖАЛОЛДИНОВА,
лицей талабаси.
|