№26, 14.06.2012 СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасида "Ижтимоий касалликларни барвақт аниқлаш, сифатли даволаш бўйича самарали тизим яратиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тумандаги ҚВП, кўп тармоқли марказий поликлиника, туғруқ комплекси ҳамда санитария-эпидемиология маркази врачлари, доялар, лаборатория ходимлари иштирок этган мазкур семинарда тери-таносил касаллигининг олдини олиш ва уни самарали даволаш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бўлим мудири М.Салоҳиддинова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари Ш.Алимовалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар хусусида маъруза қилдилар.
Қизғин савол-жавоблар тарзида ўтган мазкур семинар иштирокчиларнинг билим, малака ва тажрибаларини юксалтиришга хизмат қилди.
Бундай семинар машғулотлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.
М. ХОЛБЕКОВА,
жамоатчи мухбир.
|