Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 14.06.2012

МУНОСАБАТ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАМИША ДОЛЗАРБ

Илм-фанга, билимга интилиш бизларга ота-боболаримиздан меросдир. Аждодларимизнинг бой адабий мерослари бунга мисол бўла олади. Улуғ бобомиз З.М.Бобур машаққатли ҳаёт тарзини бошидан кечиришига қарамай, илм-фан, адабиёт билан ҳамиша ошно бўлган. Унинг бу борада эришган ютуқлари, яъни юксак ижоди ҳар қандай киши учун ибратдир.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ юртбошимиз ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратаётгани, ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани бежиз эмас, албатта. Ёшлар тарбиясида, уларнинг баркамол инсон бўлиб камол топишларида юртбошимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Юқоридаги қонун ва дастурни ҳаётга татбиқ этиш, унинг ижросини таъминлаш борасида Асака туманидаги 59-умумтаълим мактаби педагогика жамоаси ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, мактабимизда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлимлари, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг вилоятдаги вакиллиги фаолларининг Андижон аҳлига "Фарзандларимизнинг одоби ва камоли - юртимиз истиқболи" номли мурожаати муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир ота-оналар ва ўқитувчилар ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда сўз олган амалиётчи-психолог Ф.Мамасолиева, мактаб ота-оналар комитети раиси Ў.Раҳмонова, "Ҳамдўстлик" МФЙ раиси А.Абдуллаевалар мурожаатномадан келиб чиқиб, мактаб, маҳалла, оила ҳамкорлигини янада кучайтириш, ёшларимизнинг билим олиши, тарбияси масалаларига жиддий эътибор қаратиш, бу борадаги ишларни такомиллаштириш ва кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирдилар.

Дарҳақиқат, фарзанд тарби-я-сида ҳеч қачон бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Зеро, фарзанд тарбияси ҳамиша долзарбдир. Мактабимиз жамоаси бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириб, фаоллар мурожаати асосида иш ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади.

Замирахон МАМАШАРИПОВА,

Асака туманидаги 59-умумтаълим мактаби директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди