Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 14.06.2012

ТАБИАТ ВА ИНСОН

ТАБИАТ МУҲОФАЗАСИ- ДАВР ТАЛАБИ

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Масаланинг глобал аҳамиятидан келиб чиқиб, 1972 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 5 июнь - "Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни" деб эълон қилинган.

Мана, 40 йилдирки, бу куни атроф-муҳитни муҳофаза қилишдек эзгу ишга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида дунё миқёсида нишонланиб келинмоқда. Зеро, бугун дунёнинг у ёки бу бурчагида экологик вазият мураккаблашиб бораётган бир пайтда атроф-муҳит муҳофазаси, унинг тозалиги дунё ҳамжамияти олдида энг долзарб ва мураккаб вазифалардан бирига айлангани рост.

Шуни инобатга оладиган бўлсак, табиатни кўз қорачиғидай асраш ҳар бир инсоннинг бурчи ва вазифасидир. Атроф-муҳит куни учун 5 июнь танлангани ҳам бежиз эмас. Чунки, 1972 йилнинг айнан шу куни Швеция пойтахти - Стокгольм шаҳрида БМТнинг атроф-муҳит муаммоларига бағишланган конференцияси очилган ва бу анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП)га асос солинган эди.

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вужудга келиши эса бу борадаги саъй-ҳаракатларга янгича куч бағишлаб, нафақат мустақил давлатимизда, балки бутун Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Маълумки, ҳар қандай давлатнинг ривожланишида, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириб боришда учта тамойилга риоя қилиш зарур. Яъни, иқтисодий ўсиш, ижтимоий ҳимоя ҳамда экологик хавфсизлик. Буларни ҳеч қачон бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Мисол учун, экологик хавфсизлик таъминланмаган иқтисодиёт охир-оқибат инқирозга учрайди. Буни эса айрим хорижий мамлакатлар мисолида яққол кўриш мумкин. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласини ҳам экологик хавфсизликни таъминламасдан туриб тасаввур этишнинг ўзи қийин. Бу борада мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ кучли, узоқни кўзланган сиёсат амалга оширилаётганлигини бугун нафақат ўзбекистонликлар ҳис этиб турибди, балки жаҳондаги ривожланган давлатлар, халқаро ташкилотлар томонидан ҳам очиқ эътироф этилмоқда. Яъни, юқоридаги учта тамойил Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ривожланишига асос қилиб олинган десак, хато қилмаган бўламиз. Биз бу ҳақда кенгроқ фикр юритадиган бўлсак, Президентимизнинг "ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" китобини яна бир бор эсга олишимизга тўғри келади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида чоп этилган ушбу китобда Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлиги масаласига алоҳида ўрин берилган. Умуман, Ўзбекистонда экологик хавфсизликка, бу хавфсизликка таҳдид солаётган ва эндиликда глобал муаммога айланиб қолган Орол ва Оролбўйи экологик фожеаси оқибатларини бартараф этишга, трансчегаравий дарёлар сувидан оқилона фойдаланиш масалаларига фақат бугун эътибор қаратилгани йўқ. Бу масалалар юртбошимиз томонидан ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида кўтарилган ва мустақилликка эришилгандан кейин янада ривожлантирилган эди.

2008 йилнинг 2 августида мамлакатимиз эколог олимлари, шу йўналишда иш олиб бораётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фаол жамоатчилик ташаббуси асосида ташкил этилган Ўзбекистон экологик ҳаракатининг бош мақсади ҳам Ўзбекистонда экологик муаммолар ва атроф-муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш, бу борадаги вазифаларни бажариш жараёнида барча соғлом кучларни, нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини бирлаштириш, экологик йўналишдаги халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, аҳоли ўртасида экологик таълим ва маданиятни кучайтиришдан иборатдир. Бу мақсадларга эришиш учун, аввало, Ўзбекистоннинг экологик, атроф-муҳит муҳофазасига оид амалдаги қонунларига замон талаблари асосида ўзгартиришлар киритиш, янгиларини қабул қилиш, шу йўналишдаги қонунлар ҳамда Президентимиз Фармонлари ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳам Экоҳаракатнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини алоҳида таъкидламоқ жоиз. Бу борада эса Экоҳаракат томонидан дастлабки дадил қадамлар ташланаётганлиги қувонарлидир. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экоҳаракат учун квоталанган 15 та депутатлик ўрнидан ва шу асосда Қонунчилик палатасида ташкил этилган Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари қўмитаси салоҳиятидан унумли фойдаланиб, экологик йўналишдаги қонун ижодкорлиги йўналишида ташаббускорлик кўрсатилмоқда. Қисқа муддат ичида Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан амалдаги ўндан ортиқ қонунга қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқилгани, қатор янги қонунлар лойиҳаси тайёрланаётгани фикримизнинг далилидир.

Экоҳаракатнинг бош шиори - "Соғлом муҳит - инсон саломатлиги". Биз ана шу шиорга таянган ҳолда атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган кўплаб муаммоларни ижобий ҳал этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Абдураззоқ НАЗАРБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилояти кенгаши ижроия қўмитаси раиси.

Маҳмуда ТУРСУНОВА,

АДУ 3-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди