Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№26, 14.06.2012

МАДҲ

ОНА - ҚАЛБ ГАВҲАРИ

Она бизга бу дунёни танитган, тунлари бедор бўлиб, бошимизда "алла"лар хиргойи қилган муқаддас ва мўътабар зотдир. Биз уларни бутун вужудимиз, борлиғимиз билан бир умр севиб, ардоқлаб ўтишимиз керак. Меҳр-садоқатининг қайноқ сарчашмаси, қалбидаги муҳаббат олови биз фарзандларни дея аланга олаверади. Бежизга эмасдирки, "Жаннат оналар оёғи остидадир" деган ҳикматли сўз? Жаннатда энг тотли мевалар кўзни қамаштирувчи манзаралар бордир. Волидамизнинг бизга берган тотли оби-ҳаёти - бу она сутидир. Гўзал манзара эса самимий табассуми, дилрабо куй - ёқимли "алла"сидир.

Шу боис, юксак нафосат эгаси, бизнинг қалб қўримиз, жафокашимиз, фидокоримиз, меҳр булоғининг сарчашмаси - ОНАдир!

Биз - фарзандлар олдимизга қўйган мақсадимиз орқали ўз келажагимиз пойдеворини мустаҳкам муҳофаза қилишимиз керак. Шундагина ота-она дилидаги севинч кўз ёшларини кўришга муяссар бўламиз.

Юлдуз ТЎХТАСИНОВА,

"Журналистик маҳорат маркази" тингловчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди