Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№27, 21.06.2012

"БИЛИМЛИ ШИФОКОРГИНА ОДАМЛАРНИ ДАВОЛАШГА ҲАҚЛИ"

- ДЕЙДИ ТАЖРИБАЛИ ШИФОКОР ЮЛДУЗХОН ОПА МУҲИДДИНОВА

Халқимизда "Саломатлик - туман бойлик", деган пурмаъно ибора бор. Ҳақиқатдан ҳам саломатликдек бебаҳо неъматнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Элимизнинг соғлом ҳаёт кечириши эса мамлакатимиз равнақи учун бағоят зарурдир. Мустақиллик йилларида халқ соғлигини муҳофаза қилиш мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Тиббиётда замонавий тиббий ускуналарни, даволашнинг илғор ва самарали усулларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу жараёнлар намунали ташкил этилган туман тиббиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлими самарали фаолият кўрсатаётган илғор бўлимлардан бири ҳисобланади. Бу ерда барча ишлар бугунги кун талаби асосида олиб борилмоқда. Бўлим шифокорлари тизимининг ютуқ ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Намунали шифо маскани деб эътироф этилаётган мазкур бўлим 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда юрак қон-томир, ошқозон-ичак, сийдик йўллари касалликлари каби хасталиклар билан оғриган беморлар даволанадилар. 5 нафар биринчи ва олий тоифали врачлар, 17 нафар ўрта тиббиёт ходими ҳамда 15 нафар хизматчилар аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқда.

Айни кунда бўлимга 32 йиллик тажрибага эга бўлган олий тоифали терапевт Юлдузхон Муҳиддинова раҳбарлик қилади. Унинг ҳаётдаги бош шиори - "Беморлар дардига шифо бериш, ҳамиша одамларга яхшилик қилиш". Опа бўлимдаги ишларни ўзининг ана шу ҳаётий фалсафаси асосида ташкил этган. Шу боис ҳам ҳамкасблари унга ҳамиша камарбаста.

-Шифокорлик касбини танлаган инсон аввало, ўзининг бурчи ва масъулиятини унутмаслиги керак, -дейди Юлдузхон опа Муҳиддинова. - Ҳақиқий билим эгаси бўлган шифокоргина одамларни даволашга ҳақли. Шуни назарда тутиб, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини навбатма-навбат республика ва вилоят мииқёсидаги тиббиёт масканларида малака оширишларини йўлга қўйганмиз. Бўлимимизда салоҳиятли, тажрибали шифокорлар хизмат қилади. Маъмуржон Мадатов, Жўрабек Солиев, Маъмуржон Насриддиновлар ўз ишининг усталари. Тажрибали шифокор, тиббиёт аълочиси Каримжон Носиров ҳамкасбларидан, айниқса, ёш мутахассислардан ўз маслаҳатларини аямайди.

Даволашда барчалари беморнинг кайфиятини кўтаришга, уларга самимий муносабатда бўлишга одатланишган. Шунданми, бўлимда даволанишга келган -беморлар тез шифо топиб, оиласи бағрига қайтади.

Бўлимда "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Кам таъминланган оила аъзоларига, ногиронларга алоҳида эътибор қаратилади.

Катта ҳамшира Манзурахон Раҳматуллаеванинг ғайрат-шижоати, талабчанлиги ютуқларнинг омили эканлигини жамоа аъзолари яхши билишади. Ҳамширалар Махфират Раҳмонова, Мастура Муродова, Муяссар Зокировалар ўзларининг қўли енгиллиги, ширинсўзлиги, ўз ишининг устаси эканлиги билан жамоа ўртасида катта ҳурмат қозонишган.

Бу ердаги ибратли ишлардан яна бири озодалик, саранжом-саришталикка катта эътибор қаратилишидир. Хоналарнинг санитария ҳолати доимий равишда талаб даражасида сақланади. Бўлим ҳудудидаги ободонлаштириш ишларига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Турли мевали ва манзарали дарахтлар, турфа гуллар кўзни қамаштиради. Бундай гўзалликни барпо этишда Ғазина Мўминова, Азиза Режаббоеваларнинг хизматлари беқиёсдир.

Беморларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилади.

Мамлакатимиз раҳбарининг "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида бўлим шифокорлари томонидан ушбу қарорлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби мавзуларда суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб борилади.

Бўлимдаги ишларни кузатиб, қолаверса, бу ерда даволанаётган Муборакхон Ҳакимова, Замирахон Паттахонова ва Таваккал Қўзиевларнинг дил сўзларини эшитиб, мазкур муассасада меҳнат қилаётган шифокорларнинг касбига меҳрли, садоқатли ва эл соғлиги йўлида фидойи эканликларига амин бўлдик.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди