Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№27, 21.06.2012

ОНА СУТИ - УЛУҒ НЕЪМАТ

Шарқда қадимдан янги кўз ёрган она ва унинг чақалоғи қирқ кунга қадар энагалар назоратида бўлган. Бу даврда она ўз соғлигини тиклаб олган. Айнан шу даврда она оқсилга, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиши лозим. Оила бошлиқлари аёлининг қувватга кириши учун шарт-шароитларни яратиб бериш муҳимдир.

Ёши улуғ онахонлар "Ўғил болани 30 ой, қиз болани 24 ой эмизиш керак", деган гапни кўп айтадилар, Бунинг боиси бор, албатта . Она сути бола суягини бутун, илигини бақувват қилади. Сунъий озуқалар билан боқилаётган болаларга қараганда эмизикли болаларда турли касалликларга чалиниш хавфи икки ярим баробар камроқ кузатилади.

Чунки она сути таркибида бола организми учун зарур бўлган барча микроэлементлар етарли миқдорда мавжуд. Шунинг учун чақалоқларни фақат она сути билан озуқлантирган яхши. Ёш оналар, кўпинча, боласини эмизганда она организми учун етишмовчилик келиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Бу мутлақо нотўғри фикр. Табиатнинг ўзи она ва бола организмини бир-бирига занжирни икки халқасидек боғлаб қўйганки, боласига меҳр билан қараган онанинг гўзаллиги, латофати ортса ортадики, асло камаймайди.

Ҳозирда туғруқхоналарда бола туғилгандан бошлаб онаси бағрига берилади, дастлабки пайтданоқ чақалоқ она сутидан баҳраманд бўлади. Оналарнинг нуридийдаларини меҳрли қучоғида сақлаши болаларнинг иммун тизимини яхшилаши амалда исботини топган.

Ҳар бир аёл тиббиёт ходимларининг маслаҳати ва тавсиясига амал қилса фойдадан ҳоли бўлмайди.Шу ўринда айтиш жоизки, қиз ўстираётган оналар фарзандларининг соғлигига жиддий эътибор қаратиши лозим. Айниқса, ўсмир ёшдаги қизлар саломатлигини таъминлаш ўта муҳим, негаки, қиз бола бўлғуси онадир. Уни оналикка қанчалик эрта тайёрлаб борилса, шунча яхши. Қизларни рационал овқатланишларини чиниқиш яъни спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш бу жараённинг асосини ташкил этиши керак.

Соғлом қизлардан, соғлом оналар шаклланади. Соғлом фарзандларни эса соғлом оналаргина вужудга келтиради.

Матлубахон Шерматова, Балиқчи туман тиббиёт

бирлашмаси туғруқ бўлими неонотологи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди