Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№27, 21.06.2012

МУЛОҲАЗА

БОЛАНИНГ УВОЛИ ТУТМАСИН...

Дунёнинг ишларини қаранг! Кимдир бир парча тирноққа зор, кимлардир боладан безор... Не-не азоблар билан вужудида тўққиз ой кўтариб, ёруғ оламга келтириб, кейин минг машаққатлар билан ўстираётган дилпорасидан воз кечиб кетиш...

Бу гаплар янгилик эмас, албатта. Лекин мени қийнагани бошқа нарса: у қандай ота-она бўлдики, фарзандидан воз кечса?! Нега бир норасидани дунёга келтириб, унинг келажагини ўзича ҳал қилади?

Яқинда вилоят телевидениесида фарзандини болалар уйига топширган аёл ҳақидаги кўрсатувни кўриб, қалбим ларзага келди. У аёлнинг айтишича, оиласининг бузилишига қайнонаси айбдормиш. Қайнонасининг зулмига чидолмай эрнинг уйидан чиқиб кетиб, фарзандларини болалар уйига топширибди, ўзи эса шаҳардаги деҳқон бозорлардан бирида савдо-сотиқ қилаётган экан. Шу ерда ҳақли бир савол туғилади. Ўша хонадонга келин бўлиб тушиб, икки фарзанд топгунича яхши бўлган қайнона энди ёмонотлиқ бўлдими? Тўғри, қарсак ҳам икки қўлдан чиқади. Яхши гапнинг ҳам, ёмон гапнинг ҳам маскани битта - оғиз. Келинлар бир гапдан қолса, озгина меҳнатини аямаса уйи-уй бўлиб кетиши аниқку. Нега айрим ёшлар буни тушунишмайди-а. Хўп, аёлнинг турмуши бузилибди ҳам, лекин бунда норасида гўдакларнинг айби нима? Уларнинг бор айби - оналикка, оталикка арзимайдиган инсонларга фарзанд бўлиб туғилганими…

Мен ҳам 8 нафар фарзанднинг онаси, 20 та набиранинг севимли бувиси бўлган аёлман. Кимдир боласини меҳрибонлик уйига топшираётган, яна баъзилар турмуш қурганига бир йил тўлмаёқ ажрашиш тараддудига тушиб қолганини эшитсам, дилим оғрийди. Нега биз, оила катталари, ота-она бунга бефарқмиз? Ота-онасиз болаларга ҳамма жойда меҳр-мурувват, раҳм-шафқат кўрсатишади. Аммо, боласини етимхонага ташлаганлар бу буюк неъматдан бенасиб. Ота-она меҳридан бенасиб боланинг чўккан кўнглидан-да чуқурроқ нима бор?! Афсуски, ўша боласидан воз кечаётган аёллар буни англамайдилар. Ахир ҳақиқий ўзбек аёли ҳар қандайин вазиятда ҳам оила демасмиди...

Кўрсатувда болалар уйининг 12 ёшлар чамасидаги боласи онасига аталган шеърини ўқиб берди. Гўдакнинг кўзларига тикилиб қарайман. Бу кўзларда бирор бир гард, ғубор йўқ. Бу кўзлар атрофдан фақатгина меҳр ва эътибор истаб жавдирайди…

Болажон! Дунёда меҳрибон инсонлар кўп, сен уларнинг ҳи-моясидасан. Сен ҳали шундай инсон бўлиб улғайгинки… Бир вақтлар сендан "ўз ихтиёри ила" воз кечганлар надоматдан кўксиларига муштлаб қолишсин.

Фотимахон МАДАМИНОВА,

Бўз тумани,

Бўстон МФЙ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди