№27, 21.06.2012 Орастахона
АЖИНЛАРГА ҚАРШИ
Юзга ажин тушиши аксарият ҳолларда 45 ёшдан кейин бошланиши керак. Аксинча бўлса, эътиборсизлик ва терини тўғри парваришламаслик натижасида эрта ажин тушиши мумкин.
Қуйидаги тавсиямиз айнан шу муаммога ечим бўлади, деб умид қиламиз.
Ярим чой қошиқ асал, ярим ош қошиқдан ун ва қирғичдан чиқарилган қизил сабзи, 1 ош қошиқ лимон шарбати, яримта тухум сариғини аралаштириб, юзингизга бир текисда суртасиз. 15 дақиқадан сўнг, илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
***
Бир дона лимонни сиқиб, 200 гр. илиқ сувга аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмага юмшоқ пахтани ботириб, юзингиз ва бўйин терисига суртиб чиқинг. 10 дақиқадан сўнг эса илиқ сувда ювиб ташланг.
Ушбу тадбирни ҳафтасига икки марта бажарсангиз бу терининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|