№28, 28.06.2012 "БОҒИШАМОЛ"ДА САЛОМАТЛИК ТАРҒИБОТИ
Андижон туманидаги "Боғишамол" болалар оромгоҳида ёзги таътил давомида 900 нафар ўғил-қиз дам олиши режалаштирилган. Биринчи мавсумда 300 нафардан ортиқ болажонлар оромгоҳ бағрида дам олиб қайтди.
Оромгоҳда Саломатлик ва тиббий статистика институтининг вилоят филиали мутахассислари томонидан болалар ўртасида "Соғлом турмуш тарзи" тарғиботи юзасидан суҳбатлар ўтказилди. Институтнинг соғлом турмуш тарзи бўлими мудири Муҳаммаджон Жалолов шахсий гигиена қоидалари тўғрисида савол-жавоб ўтказди.
Дам олувчи болалар тадбирда фаол қатнашдилар. Ўтказилган суҳбатлар болаларнингсоғлом турмуш тарзи борасидаги билимларини бойитишга хизмат қилди.
Айни пайтда, оромгоҳдаги 44 нафар масъул ходим дам олувчиларни турли тўгаракларга жалб этиш орқали кўнгилли хордиқ чиқаришларини таъминламоқдалар.
М. НОРБОЕВА.
|