Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 28.06.2012

МАҚСАДИМИЗ ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Истиқлол йилларида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон омилига, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишлар ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Айниқса, хотин-қизлар, уларнинг жамият ҳаётидаги иштироки, ўрни ва ролини ошириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мамлакатимизда "Мустаҳкам оила йили" деб номланган жорий йилда бу масалага эътибор янада ортди. Чунки оила мустаҳкамлигини таъминлашда опа-сингилларимизнинг хизмати беқиёсдир.

Хотин-қизлар фаоллигини ошириш, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, маънавий-маърифий тадбирлар орқали миллий қадрият ва анъаналаримизни мустаҳкамлаш бўйича "Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида Асака туманида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, "Соғлом она - соғ-лом бола" ҳаракати доирасида отряд тизимида олиб борилган ишлар ижобий натижалар бермоқда. Бунинг самараси ўлароқ туғилиш, оталикни белгилаш, ёлғиз оналар, нотинч оилалар сони камайди.

Туманда 2012 йилда хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича қабул қилинган дастур доирасида олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида 669 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, эрта никоҳ, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ҳамда одам савдосининг олдини олиш, оилавий ажримлар, нотинч оилалар билан ишлаш борасида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла, ички ишлар, ФХДЁ, таълим муассасалари ҳакорлигида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида "Ораста қизлар" клублари фаолияти такомиллаштирилди,, "Ёш оила қурувчилар" мактабларида алоҳида режа асосида машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди. Унда шифокорлар, ҳуқуқшунослар, меҳнат фахрийлари иштирок этмоқда.

Маҳаллаларда, таълим муассасаларида "Соғлом она - соғлом бола", "Репродуктив саломатлик нима?", "Камқонликнинг олдини олайлик", "Тиббий кўрик зарурми?", "Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарлари" мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида қатор бизнес-форумлар, тадбирлар ўтказилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 18,9 млн. сўм, тадбиркор хотин-қизларга 136,2 млн. сўм кредитлар ажратилди. Натижада кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилиб, режа асосида ишлар олиб борилмоқда.

Болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш масаласи ҳам доимий эътиборимизда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида кўплаб спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Кўча ва гузарлар, маҳаллалар ободончилиги, томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги ишлар ўрганилиб чиқилгач, Муқимий, Шодлик, Кужган маҳаллалари "Йилнинг энг яхши маҳаллалари" деб топилди.

Мухтасар қилиб айтганда, туманда жамиятимиз бош бўғини бўлган оилаларни мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчил олиб борилмоқда. Мақсадимиз юртимиз равнақи ва ободлиги, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдир.

Раҳимахон

НИЗОМИДДИНОВА,

Асака тумани ҳокими

ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди