Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№28, 28.06.2012

БАХТ - ИҚБОЛЛИ ХОНАДОН

Асака тумани Қадим қишлоғи Қипчоқ маҳалласида эл ҳавас қиладиган Нишоновлар оиласи яшайди. Оила сардори Абдумутал ака нафақага чиққан бўлса-да, ҳануз қишлоқдошлари хизматида. Унинг қишлоқ қизи Муҳаррамхон Раҳимова билан турмуш қурганига яқинда 38 йил тўлади. Бу йиллар мобайнида улар турли ҳаёт синовларидан ўтишди. Ҳозирда улар 7 нафар фарзандга ғамхўр ота-она, 10 та набирага меҳрибон бобо ва бувидирлар.

Биз оила бекаси Муҳаррам опадан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига муносабати тўғрисидаги фикрларини сўрадик.

- Фарзанд биринчи ибратни оиладан олади, - дейди опа. - Ўғил учун отанинг, қиз учун эса онанинг масъуллиги юқори бўлиши лозим. Фарзандларимизни баъзан яхши гапириб йўлга солганмиз, қаттиққўллик қилган пайтларимиз ҳам бўлган. Худога шукр, ҳаммаси ҳам касб-коридан барака топиб, меҳнати билан юртимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бу - биз учун катта бахт.

Дарҳақиқат, оилада фарзанд-ларнинг барчаси илмга чанқоқ, меҳнатсевар, ахлоқ-одоби ҳавас қилса арзийдиган бўлиб камолга етди. Исмоилжон ва Исроилжон Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини битирган, иккаласи ҳам педагог. Шавкатбек ота касбини танлаб, ҳайдовчилик қилади. Иқболжон машинасозлик олийгоҳини тамомлаб, ҳозирда Асака ёқилғи қуйиш шохобчасида мутахассис, Абдували олийгоҳнинг 4 босқичида ўқимоқда, кенжа ўғил Исломбек эса тадбиркор. Қизи Нафиса малакали педагог. Уларнинг бари элнинг хизматига камарбаста.

Дарвоқе, бу хонадоннинг келинлари ҳам ўқимишли, зиёли. Мунирахон, Наргизахон ва Насибахон ўқитувчи, Донохон қўли енгил ҳамшира, Гулмирахон эса моҳир чеварлардан. Ҳаёт ажойибда, айрим қайноналар биттаю битта ўғил жуфти билан чиқишолмай кунда ғалва-жанжал бўлгани ҳолда бу аҳил хонадонда тўртта келин бир қозондан овқат еб, бир ҳовлида яшашади. Уларнинг аҳиллигига ҳамма ҳавас қилади.

Бу хонадоннинг яна бир ҳавас қиладиган жиҳати, томорқадан фойдаланиш борасидаги тажрибаларидир. Мана, бир неча йилдирки, ҳовлидаги икки сотих томорқадан яхшигина ҳосил олишади. Бу ерда етиштирилаётган лимонлар юртдошларимиз дастурхонига кўрк бўлмоқда. Шунинг орқасидан рўзғорларига барака кирмоқда.

Ушбу хонадондан чиқар эканмиз, ҳаётнинг оддий бир ҳақиқатига яна бир карра амин бўлдик - инсон қачонки, оилада бахтли ва саодатли бўлсагина элда обрў-эътибор қозона олади. Нишоновлар оиласининг ҳар бир аъзоси ана шундай ҳурмат-эътибор топганликларидан қувондик. Ушбу оиланинг бахти, иқболига асло кўз тегмасин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди