Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 28.06.2012

27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ КУНИ

ҲАМКАСБ ҲАҚИДА СЎЗ

"ОЛТИН ҚАЛАМ" СОІИБАСИ

ЁХУД ЖУРНАЛИСТЛАР ОИЛАСИ

Ижодкорнинг биринчи қадрловчиси, биринчи танқидчиси, тингловчиси ҳам халқ, унинг мухлисларидир. Феруза Сиддиқова тайёрлаган эшиттиришлар радиотўлқинлар орқали янграётганига ҳам салкам йигирма йил бўлиб қолди.

Мактабни олтин медаль билан битирган Феруза Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини ҳам муваффақиятли тамомлади. 1994 йилда вилоят телерадиокомпаниясида иш болади. Бу йиллар сабоқ ва сабот, қалам чархлаш йиллари бўлди. Шу давр мобайнида Феруза Сиддиқова маҳорат пиллапояларидан ўтиб, муҳаррир, катта муҳаррир, бош муҳаррир вазифаларида фаолият кўрсатди. У ўзининг бетакрор услуби, журналистик ва радиомуҳаррирлик маҳорати билан нафақат вилоят балки, республика радиотингловчиларига ҳам танилди. Чунки Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг вилоят бўйича мухбири сифатида ишлаб келмоқда.

Ферузанинг "Замонамиз қаҳрамонлари", "Аёл қалби", "Қонун ва биз", "Бугуннинг мавзуси" каби дастурлари республика радиосидан мунтазам бериб борилади. Ижодкор "Миллий телерадиокомпания соврини учун", "Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг "Йилнинг энг фаол журналисти" республика танловларида ҳам ғолибликни қўлга киритган. Бу йил эса "Олтин қалам" VII миллий мукофоти учун халқаро танловда совриндор бўлди.

Феруза тиришқоқ бўлганлиги учун ҳам ўз вазифасига сидқидилдан ёндошади. Ижодга бўлган меҳри туфайли ички эҳтиросларини радио эшиттиришлари орқали ифода этишга ҳаракат қилади.

- Биз аёллар учун оила, рўзғор, бола, алла - оддий нарса эмас, - дейди Феруза. - Улар тириклик достонлари. Улар бахт, шодлик...

Дарҳақиқат, Феруза радиожурналистгина эмас, яхшигина уй бекаси, меҳрибон она, вафодор ёр, энг муҳими, мустаҳкам оила ярата олган аёл сифатида ҳам ҳурматга лойиқ. Яна бир муҳим жиҳати, бу оила журналистлар оиласидир.

Ферузанинг турмуш ўртоғи Орифжон Сиддиқов "Зиё" газетасининг муҳаррири, "Маърифат" газетасининг вилоят мухбири. Уч нафар фарзандлари бор. Катта қизи Хуршида Ўзбекистон Миллий университети журналис-тика факультетини имтиёзли тугаллаб, магистратурада ўқимоқда. Гулноз бу йил шу дорилфунунни, яъни журналистика факультетини битирди. Фотихбек Пахтаобод педагогика коллежи 3-курс ўқувчиси. Унинг ҳам орзуси - журналист бўлиш.

Ота-она касбига бўлган ҳавас, ўзларидаги иқтидор фарзандларни ҳам серзавқ, машаққатли ижод оламига етаклаган бўлса ажабмас.

Ҳа, Феруза Сиддиқова ҳам оилани, ҳам ишни бирдай уддалаб келаётган фидойи аёл. Қўлга киритган "Олтин қалам"и эса ижодкор учун ҳам шараф, ҳам масъулият. Унинг масъулият билан тайёрлайдиган эшиттиришлари радиотўлқинлар орқали юракларга кўчаверсин!

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди