Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 28.06.2012

ИФТИХОР

КАСБИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Журналистика соҳаси кўпчилик тасаввурида обрўли касб ҳисобланади. Бу жуда тўғри. Аммо журналистиканинг машаққатли йўллари ҳам бор.

Бу соҳа энг аввало, ҳалолликни, ҳақгўйликни, шу билан бир қаторда катта масъулиятни талаб этади. Бунга фаолиятим давомида кўп бор гувоҳ бўлганман.

Мен Бўз туманидаги 17-умумтаълим мактабини тамомлаганман. Журналистикага бўлган қизиқишим мени Тошкент давлат университети томон етаклади. Лекин икки йил омадим келмади. Ниҳоят, учунчи йили талаба деган номга сазовор бўлдим.

Университетда сиртдан ўқиш билан бирга "Улуғнор" газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишладим. Бу менинг журналистикага кириб боришимда катта мактаб вазифасини бажарди. Газета сонларининг нақадар қийинчилик билан тайёрланишининг шахсан гувоҳи бўлдим. Орадан беш йил ўтиб, менга таҳририятнинг қишлоқ хўжалик бўлимини ишониб топширишди. Чунки бу пайтда мен анча-мунча мақолаларим билан қатнашиб, назарга тушиб қолган эдим. Бир йил ўтиб, университетни тамомладим, янада қаттиқроқ ишлашга киришдим. Чунки мен устозларим ишончини оқлашим керак эди. Назаримда, уддаладим. 2001 йилдан муҳаррир ўринбосари, 2004 йилдан эса муҳаррир вазифасида ишлаб келяпман.

Демоқчиманки, журналистика соҳаси машаққатли касб. Унга шунчаки ҳаваскорлар эмас, балки соҳа ривожига умрини бахшида этадиган фидойилар керак. Лекин ишни деб оилани унутиб қўймаслик зарур. Мен бахтли оила бекасиман. Турмуш ўртоғим Сидиқжон ҳайдовчи. Уч ўғил ва бир қизим бор. Мен улар билан бахтиёрман. Бу бахтиёрлигим боиси турмуш ўртоғимнинг мени тушуниши-ю, тўғри касб танлай олганим.

Мен ҳамкасбларимни касб байрамимиз билан чин дилдан табриклайман. Уларга соғлик-саломатлик, оилаларига бахт-саодат тилайман.

Мукаррам ҚОДИРОВА,

"Улуғнор" газетаси

муҳаррири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди