Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 28.06.2012

ШУКРОНА

ЖУРНАЛИСТИКА - ҲАЁТИМНИНГ БИР БЎЛАГИ

Ёдимда. Мактабда ўқиётган чоғларимда ҳар бир тадбирда қатнашишга интилардим. Чунки кўплаб томошабинлар олдида ўзимни дадил тутиб, сўзларимни моҳирлик билан айта олишни истардим.

Шунда ўқитувчиларим ҳам, синфдошларим ҳам "Балки келгусида сухандон бўларсан", деб кулиб қўйишарди. Ҳа, улар бу сўзларни бежиз айтмаган эканлар.

Қизиқишларим мени "Тараққиёт" телерадиокомпаниясига етаклаб келди. Бу ерда мени жуда хушмуомала, очиқкўнгил инсонлар кутиб олдилар. Устозларим менга ишонч билдириб, кун сайин қирраларимни очиб бордилар. Бу даргоҳда мен ижод оламининг сир-синоатларини ўргандим. Дастлаб, болалар учун "Биз билимдон ёшлармиз", "2х2 майдончаси" каби дастурларда, кейинчалик "Бугун" информацион дастурида сухандонлик маҳоратимни синаб кўрдим. Ижодий жамоамиз билан бирга "Соғлом турмуш сирлари" номли ток-шоу, "Қадрият" номли туркум кўрсатувлар тайёрладик. Ижодимнинг ҳар бир маҳсулида жонкуяр устозларим, жамоадошларимнинг меҳнатлари мужассам.

Айни кунларда тиниб-тинчимас жамоадошларим билан биргаликда тайёрланаётган "Ширинтойлар оқшоми" дастурига бошловчилик қилмоқдаман. Журналистика тобора ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Шу ўринда барча устоз журналистларни ёш бир ижодкор сифатида 27-июнь - Матбут ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман. Уларга ижодий зафарлар тилайман.

Шаҳноза АҲМАДЖОНОВА,

"Тараққиёт" телерадиокомпанияси сухандони.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди