№28, 28.06.2012 ЯНГИ КИТОБ
"СИЙРАТ"
Олтинкўл туманилик ёзувчи ва журналист Мушаррф Охунованинг номи кўплаб китобхон ҳамда газетхонларга яхши таниш. Унинг "Хотиннинг каттаси", "Қувонч", "Матонатга йўғрилган бардош", "Кесилган сиртмоқ", "Болалигим гулбаҳор", "Наврўз" каби қатор катта-кичик тўпламлари аллақачон ўз ўқувчисини топган.
Серқирра ижодкор М.Охунова зукко китобхонларга навбатдаги "Сийрат" деб номланган китобини туҳфа этди. Мазкур китоб публицистика жанрига оид, шунингдек, мусоҳаба ва мақолалардан таркиб топган бўлиб, "Андижон нашриёт-матбаа" МЧЖда чоп этилди.
Китобдан муаллиф томонидан турли йилларда фидойи инсонлар-устоз, мураббийлар ҳақида ёзилган мақолалари, суҳбатлари жой олган.
"Муаллиф мўътабар қалб эгаларига бўлган ҳурмат-эҳтиромини қайноқ сатрларида баён этган,- деб ёзади Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Назиржон Саидов китоб сўз бошисида. - Уларнинг бола тарбияси, келажагимиз эгалари камоли йўлидаги заҳматлари ҳақидаги битилган ҳар бир мақолада публицистик маҳорат уфуриб туради".
Биз устоз журналист Мушарраф Охунованинг "Сийрат" китоби қалби китобхонлар учун яхшигина совға бўлади, деб умид қиламиз.
Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.
|