№29, 05.07.2012 2012 ЙИЛ "МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"
ВАТАНИМ - ОИЛАМ ҚЎРҒОНИ
Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши барчамизни бирдек қувонтирди, десам муболаға бўлмайди.
Дарҳақиқат, оила - муқаддас даргоҳ, Ватан - остонадан бошланади, каби пурмаъно сўзлар нафақат бутун Ўзбекистонимизни, керак бўлса кичик бир оиламизни ҳам кўз қорачиғидек асрашимиз лозимлигини, бу барчамизнинг елкамиздаги залворли тоғлар каби юк эканлигини яна бир бор эслатиб қўйди десам, янглишмаган бўламан.
Эл ичида шундай нақл бор: "Элинг тинч - сен тинч".
Ҳар бир хонадон - бу бир оила, демакдир. Ҳар бир оила - бу бир Ватан демакдир. Ватан бир денгиз бўлса, унинг бағридаги ҳар бир оила мисоли бир денгиздан томчи.
Мен нафақат хонадонимизни, балки қўни-қўшни-ю, водий-воҳалар, бутун республика, яъни она Ўзбекистонимизни ҳам оилам, деб атагим келади. Зеро, Ватан остонадан бошланар экан, ҳар бир хонадон Ватан демакдир.
Аҳиллик, огоҳлик, меҳр-оқибат, эзгу ният билан яшаётган юртдошларимизнинг мақсадлари улуғ. Улуғ мақсад йўлида илдамлаб бораётган юртимизнинг қўрғони мустаҳкамдир. Илло шундай экан, бу муқаддас ва мўтабар Ватаннинг келажаги буюкдир. Пойдевори мустаҳкам юрт қасри эса ҳеч қачон қуламайди.
Зеро шоир айтганидек:
Йиллар ўтар, қадринг буюк
бўлажак,
Қомусингда қойим ёрқин
келажак.
Авлоди аждодинг ҳурмат
қилажак.
Бобомерос, буюк қўрғоним
Ватан!
Мангуга мусаффо осмоним
Ватан!
Райҳона АБДУСАЛОМОВА, Андижон шаҳри.
|