№29, 05.07.2012 Пазанда маслаҳати
ҚИЙМАЛИ БИФШТЕКС
Керакли масаллиқлар: Мол гўштидан қийма 150 гр. чарви ёғи 20 гр. 2 дона пиёз, озроқ сув ёки сут, туз, мурч таъбга кўра.
Тайёрланиши: Қиймага майда тўғралган пиёз, чарви ёғи, мурч, туз, сув ёки сут қўшасиз ва яхшилаб пиширасиз. Тайёр бўлган қиймани 75 гр.ли бўлакларга бўлиб, қалинлиги 1,5-2 см.ли ясси думалоқ (бифштекс) шаклини берасиз. Кейин уларни қиздирилган ёғда икки томонини қизартириб қовурасиз ва духовкада етилтирасиз. Тайёр бўлган таомни дастурхонга тортишдан аввал ёнига қовурилган картошка қўйиб, ликопларга соласиз.
|