№31, 19.07.2012 Орастахона
ЁҒЛИ ЮЗЛАР УЧУН
Қуйидаги тавсияларимиз айнан ёз фаслида қўлланилади. Бунинг учун бир чой қошиқда творог ва чой қошиқ учида ош тузини олиб аралаштирасиз. Кейин, бир чой қошиқда қирғичдан чиқарилган бодрингни идишга солиб, учта компонентни яна аралаштириб оласиз.
Тоза юзга бир текисда қилиб массани суртасиз. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
Ушбу тадбирни ҳафтада 2-3 маротаба, шунингдек, кечқурун ётишдан аввал қўлласангиз, айни муддао бўлади. Тайёрланган суртма асосан, ҳуснбузарларга қарши қўлланилади.
НИГОРА тайёрлади.
|