№32, 26.07.2012 ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ
Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида "Мустаҳкам оила йили" муносабати билан кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда бошқарма хизматчи-ходимлари ўз оилалари билан иштирок этдилар.
Тадбирни ўтказишдан мақсад - оилалардаги муҳитни яхшилаш, фарзанд тарбиясига эътибор, оила мустаҳкамлигини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир иштирокчилари ўз маҳорат ва иқтидорларини юксак даражада намойиш этдилар. Беллашувда тўрт оила вакиллари муносиб ўрин эгалладилар. Айниқса, Юнусовлар оиласининг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлди.
Тадбир сўнггида хушовоз хонандалар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
А.НИЗОМИДДИНОВ,
талаба.
|