№32, 26.07.2012 ОРОМГОҲ БАҒРИДА
Марҳамат туманидаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати қошида ташкил этилган "Ижодкор" номли кундузги болалар дам олиш оромгоҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Оромгоҳга 23 нафар ишчи - ходимлар бириктирилган. Ҳар бир давра 10 кунлик бўлиб, унда уч даврада 300 нафар болалар ҳордиқ чиқариши режалаштирилган.
Оромгоҳда 120 ўринли овқатланиш зали, 100 ўринли ётоқхона, кутубхона болалар учун хизматда. Ўқувчилар шахмат-шашка, теннис тўгарагига қатнашиш билан бир қаторда турли сайрларга, кинотеатрларга, сузиш ҳавзаларига бориб, дам олмоқдалар.
С.Ҳалилова, И.Ҳайдарова, З.Мамиржонова, Т.Ҳожиева, Ҳ.Ҳомидова, Ҳ. Маматова, С.Мамажонова, Г.Мамажонова, Ж.Абдуллаевалар тарбиячилигидаги "Қалдирғоч", "Камалак", "Юлдузча", "Лочин" гуруҳлари ўртасида ўтказилган турли хил спорт мусобақалари, қўшиқ, рақс ва шеърхонлик танловлари болаларни руҳан ҳамда жисмонан соғлом бўлишларига кўмаклашмоқда.
Яқинда оромгоҳда "Табиат менинг тасаввуримда" асфальт-га расм чизиш ва кўп шеър айтиш танлови ўтказилиб, унда А.Жаҳонгиров, С.Абдураҳмонова, Ҳ. Турсунбоевалар ғолиб бўлишди.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|