Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№32, 26.07.2012

БУГУННИНГ ЁШЛАРИ

ШЕЪРИЯТГА ОШУФТА КЎНГИЛ

Юртимизда ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Уларни ўз билим-кўникмаларини синаб кўришлари учун турли хил кўрик-танловлар ташкил этилган. Айниқса, Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилганлиги юртимиздаги истеъдодли қизларнинг ўз иқтидорларини тўла намоён эта олишлари учун бир имкониятдир. Бу мукофот ҳар бир ижодкор қизнинг орзусига айланган.

Ана шундай иқтидорли қизлардан бири Мафтуна Қўчқаровадир. У Пахтаобод туманида туғилган. Ҳозирда Пахтаобод маиший хизмат касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқда. Ўқувчилик давриданоқ адабиётга, шеъриятга ихлоси баланд бўлган бу қиз бўш пайтларида шеърлар машқ қила бошлади.

У тумандаги "Ҳабибий" музейи қошида ташкил этилган "Ёш ижодкорлар" адабий тўгарагининг фаол аъзоси. Устози, шоир Акрамжон Ҳамрақуловдан шеъриятнинг сир-асрорларини ўрганаётганига унча кўп бўлмаса-да, шеърларини туман "Давр садоси" газетасида бир неча бор чоп эттириб улгурди. Ижод намуналари ёш қаламкашларнинг "Илҳом чечаклари" номли тўпламида ҳам нашр этилди.

Шунингдек, қаҳрамонимиз коллеждаги барча тадбирларда фаол қатнашишга ҳаракат қилади. Унинг Она-ватан, беғубор ёшлик, табиат мавзуидаги шеърлари мухлислар эътиборини топмоқда.

Мафтуна келажакда яхши шоира бўлиб етишиш орзусида. У албатта, ўзининг эзгу орзуларига эришиши шубҳасиз. Чунки бизнинг юртда бунинг учун барча имкониятлар етарли.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ,

Пахтаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди