Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№32, 26.07.2012

РИВОЯТ

БОЙЛИК, ОМАД ВА БАХТ

Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч кўрмаган эдим.

Аёл уларга салом бериб, деди:

- Мен сизларни танимайман, лекин қорнингиз очгандир? Марҳамат, уйга киринглар, меҳмонимиз бўласизлар.

- Соҳибингиз уйдамилар? - сўрашди нуроний отахонлар.

Аёлнинг эри уйда йўқ эди ва у "йўқ" деб жавоб берди.

- Унда биз киролмаймиз, - дея бош чайқашди нотаниш кишилар.

Кечқурун аёлнинг эри уйга келди. Шунда у эрига бўлган воқеани сўзлаб берди. Эри эса: "Қарияларнинг ёнига боргин ва менинг уйдалигимни айтиб, уларни меҳмонга таклиф қил", дея тайинлади.

Аёл эрининг айтганини қилди. Бироқ нуронийлар ҳаммалари баравар уйга киролмасликларини айтишди.

Аёл ҳайрон:

- Нега? - дея сўради.

Шунда қариялардан бири ёнидаги шерикларини кўрсатаркан, гап бошлади:

- Бунинг исми Бойлик, буники Омад, мен эса Муҳаббатман. Эрингдан бориб сўра-чи, олдин кимни уйга киритаркин? Қайси биримизни хонадонингизда кўпроқ бўлишимизни хоҳлайсизлар?

Аёл уйига қайтиб, бу ҳақда эрига айтди. Эри буни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.

- Жудаям яхши, аввал Бойликни таклиф қила қолайлик, у билан уйимиз давлатга тўлади", - дебди.

Аёл эса:

- Азизим, Омадни таклиф қилайлик, - деди.

Уларнинг суҳбатини эшитиб турган келини гапга қўшилибди:

- Муҳаббатни таклиф қилайлик. Шунда хонадонимиз меҳр-муҳаббатга лиммо-лим бўлади.

- Келинимизнинг айтганини қиламиз. Боргин, Муҳаббатни меҳмонга таклиф қилиб кел, - деди эркак.

Аёл ташқарига чиқиб, нуронийларнинг қайси бири Муҳаббат эканини сўради ва уни уйига таклиф қилди.

- Марҳамат, бизнинг энг азиз меҳмонимиз бўлинг, - дея илтифот кўрсатди.

Улар уй остонасига яқинлашганларида, қолган икки меҳмон ҳам уларнинг ортидан кириб кела бошлашди.

Аёл яна ҳайрон. Бойлик ва Омадга қараб:

- Мен фақат Муҳаббатни таклиф қилганман, сизлар ҳам кирмоқчимисизлар? - деб сўради.

Улар эса:

- Агар сиз фақатгина Бойлик ёки Омадни таклиф қилганингизда биз ортингиздан эргашмаган бўлардик. Лекин сиз Муҳаббатни танладингиз, демак, биз ҳам у билан биргамиз, - дейишиб, ўша хонадондан қўним топишган экан.

Қиссадан ҳисса: Қаердаки меҳр-муҳаббат бор экан, ўша жойда омад ва давлат ҳамиша унга йўлдошдир.

М.ХОЛБЕКОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди