Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№33, 02.08.2012

УСТОЗЛАР ҲАҚИДА СЎЗ

"ҲАЁТНИНГ ҲАР ЛАҲЗАСИ ГЎЗАЛ..."

Умрни оқар сувга қиёслашади. Бу қиёсга балки турлича маъно бериш мумкиндир. Лекин сув гарчанд оқиб ўтса-кетса-да, дунёнинг яшариб-яшнашига, ҳаётнинг давомийлигига хизмат қилувчи омил сифатида қимматли.

Устоз! Шу биргина сўз замирида олам-олам маъно ва ҳурмат мужассам. Чунки, устозлар қалб қўри-ю сеҳрини шогирдларига бахшида этган заҳматкашлардир.

Устозларимиз орасида уруш ва меҳнат фахрийлари кўпчиликни ташкил этади. Улар фидойи инсонлар бўлиб, дарс бериш ёки раҳбар бўлиб педагогик жамоаларни бошқариш билан бирга ўзларининг ташаббускорлиги, изланувчан ва билимдонлиги билан ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳурматига сазовор бўладилар. Таълим самарадорлигини оширишда тинмай меҳнат қиладилар. Эзгу ишга билимдон, тажрибали ўқи-тувчиларни жалб этадилар.

Йигирма йиллик иш фаолиятим давомида Андижон давлат университети, педагогика коллежи, машинасозлик институтларида ишлашга тўғри келди. Байрам арафасида устозларни йўқлаш асносида мазкур жамоаларга бориб тураман. Бу сафар педагогика коллежида бў-либ, эски ҳамкасблар билан гурунглашдик. Менга бу ерда нимадир етишмаётгандек туюлди. Ўйлаб кўрсам, янги коллежга ўқитувчи бўлиб келганимда менга устозлик қилган ўқитувчиларнинг кўпи нафақага чиқиб кетган экан. Ўзим тенгқур ўқитувчилар билан ўтган даврларни эслашгандай бўлдик. Гап айланиб устозимиз Шаҳзода опа Пўлатовага тақалди.

Шаҳзодахон Пўлатова Андижон педагогика коллежида йигирма беш йилдан зиёд ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлади.

Мазкур коллежнинг ҳозирдаги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Мўътабархон Тожибоева устозимиз ҳақида гап бошлаб, шундай деди:

- Таълим соҳасида гап кетганда, коллежимизда турли йилларда меҳнат қилган, ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бериш билан бирга ёш ўқитувчилардан ўз билим ва кўникмаларини аямаган, жамоада катта обрў-эътибор орттирган устозларнинг хайрли ишлари кўз ўнгимдан ўтади...

Ҳа, Шаҳзода опа Пўлатова ана шундай фидойи, бағрикенг, одамохун... Кўплаб шогирдлар орттирди. Ҳозирда опа уч ўғилнинг онаси, саккиз набираларнинг бувижонисидир.

...Бугун педагогика коллежининг биз, ўрта авлод вакиллари Шаҳзода опага умрингиз узоқ бўлсин, шогирдларингиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, деймиз.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Андижон вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди