Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№33, 02.08.2012

(ҲАЁТИЙ ВОҚЕА)

ҲАР ҚАДАМДА БИР ИБРАТ

Замира хола набираси Каримга дўкондан гугурт олиб чиқиш учун юз сўм пул берди. Карим уйидан чиқди-ю, дўконга ўтмай йўл бўйида қум ўйнаб ўтирган қўшни қиз - Самиданинг олдига югуриб кетди. Борибоқ қўлидаги юз сўмни баланд кўтариб, мақтана кетди. Самида эса пулни ушлаб кўрмоқчи бўлганди, Каримнинг қизғончилиги тутиб, тортиб юборди. Пул "шир" этиб иккига бўлинди.

Карим қўрққанидан бақира кетди:

- Нима қилиб қўйдинг, аҳмоқ, тезда пулни тўла!

Замира хола эса ҳадеб келавермагач набирасини қидириб кўчага чиқди. Уларни кўриб, олдига борди:

- Нима гап?-деди жанжални кўриб. - Гугурт қани?

- Самида пулимни йиртиб юборди,- деди Карим йиғламсираб.

Замира хола буни эшит- ди-ю, "Пулни йиртишга қандай ҳаддинг сиғди?" дея қизчани койиди. Кейин эса қалин қошларини чимириб:

- Бор, уйингга кириб, аянгга айт, пулни тўласин,- деди.

Йиғидан ҳиқичоқ тутиб қолган Самида қўрққанидан уйи томон югуриб кетди.

Шунда бу воқеаларни кузатиб турган бир ўсмир йигит қизчани тўхтатди.

- Ўша пулни сенга мен бераман. Юз сўм эмас, икки юз сўм. Холангга олиб бориб бер, -деди.

Кейин йигит Замира холанинг олдига келиб:

- Хола, сиз нега айб кимда эканлигини билмай туриб, набирангиз тенги қизчани койидингиз? - деди аччиқланиб. - Аслида айб набирангиздан ўтди.

- Нима?

- Ҳа, шундай. Мен кўриб турдим. Агар набирангиз келиб пулини мақтанмаганида пул йиртилмас эди. Сиз қизчани ноўрин хафа қилдингиз. Атиги юз сўм пул учун-а? Айб қизчада бўлган тақдирда ҳам бундай қилмаслигингиз керак эди. Ахир у ҳам кимнингдир жондан азиз боласи. У ҳозир ўзгача бир оламда яшайди, шаффоф сувдай беғубор. Эссиз, нозик бир гулнинг шоҳини синдирдингиз-а...

Замира хола нима дейишини билмай мустар бўлиб қолди.

Жўрабек ЛАТИПОВ,

Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди