Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№33, 02.08.2012

РАМАЗОН - САХОВАТ ОЙИ

Рамазон - муборак ойларнинг энг улуғи ҳисобланади. Рамазон энг кўп савоблар олиш имконини берувчи муқаддас ойдир. Бу қутлуғ ойда Роббимиз биз бандаларга улкан меҳрибонлик кўрсатади.

Азизлар, муборак Рамазон ойида қилинадиган ҳар бир солиҳ амалимизга улкан ажрлар берилади. Жумладан, закот ҳам айнан шу ойда адо этилади. Бу ойда хайр-эҳсон қилиш, қариндош-уруғ ва бева бечоралар ҳолидан хабар олиш савобли амаллар ҳисобланади.

"Садақа" аслида яхшилик маъносини билдиради. Қилинган ҳар бир солиҳ амалимиз садақа бўлади. Садақа мажбурий ва ихтиёрий бўлади. Мажбурийга фарз ва вожиб бўлган закот, ушр, фитр каффорати кабилар киради. Бева-бечора ва етим-есирларга қилингани, одамларга таом улашиб тўйдириш, хоҳиши билан қилинган солиҳ амаллар ихтиёрий садақадир.

Аллоҳ таоло айтади: "Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир ("Ар Раҳмон" сураси, 60-оят). "Мол (бойлик)ларини кечаю-кундуз, пинҳона-ю ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида (махсус) мукофотлари муҳайёдир. Уларга (охиратда) хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар" ("Бақара" сураси, 274-оят). Парвардигори оламнинг шундай ваъдаси бор: "Кимки (бир) хасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)..." ("Анъом" сураси, 160-оят).

Қуръони Каримда бандани бундай амали солиҳга далолат қилувчи ояти карималар жуда кўп. Қўлимиздаги мол-дунёни Аллоҳ йўлида сарфлаш ҳақида қуйидаги ояти карима бизларни янада ҳушёрликка чақиради. "Эй, имон келтирганлар! На савдо-сотиқ, на ошна-оғайничилик ва на шафоат қилиб ўртага тушишлар бўлмайдиган кун (Қиёмат) келишидан олдин сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан (шу дунёда) эҳсон қилингиз! Кофирлар эса золимлардир ("Бақара" сураси, 254-оят).

Ҳа, азизлар, садақа ва хайру эҳсон шунчалар муҳим ибодатки, бу каби ишларга бепарво қарамаслигингиз керак. Қолаверса, бу мўминлик вазифамиздир.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Набиий (с.а.в.)дан "Қайси амал яхшироқ?", деб сўралганда, у зот муборак: "Овқат улашиб, кишиларни таомлантиришинг ҳамда таниган танимаган кишиларга салом беришинг", - дедилар.

Абу Зарза (р.а.)дан ривоят қилинади. "Расулуллоҳ (с.а.в.) :"Бир банда бир парча нон садақа қилса, Аллоҳ жалла ва аъло уни Ухуд тоғи баробарида кўпайтиради", дедилар" (Табароний ривояти).

Биз аҳли Ислом бандалар бу каби имкониятлардан унумли фойдаланмоғимиз зарур. Имконияти бор бадавлат кишилар ҳар куни ифторликлар уюштирса, бева-бечоралар ҳолидан хабар олса, юқоридаги каби Ҳадисларга амал қилса, ажрини Роббининг ўзи беради. Шу ўринда бир ибратли ҳикоятни келтириш ўринли, деб биламиз.

Ҳазрати Умар даврларида бир бадавлат савдогар бор эди. Бир куни онаси унинг уйига келиб, ночор бўлиб қолгани сабабли молидан ул-бул беришини сўради. Савдогарнинг хотини: "Онангиз камбағал бўлиб қолишимизни истаб қолибдилар, агар ҳар куни нарса сўрайверса, фақир бўлиб қоламиз-ку!", дея эрини онасига саховат кўрсатишдан қайтаради. Онаизор эса йиғлаб уйига йўл олади. Бир гал савдогар тижорат иши билан сафарга чиққанида уни қароқчилар талайди, молларини тортиб олгани етмаганидай, қўлларини ҳам кесишди. Шу ердан ўтиб қолган карвондаги йўловчилар уни уйларига олиб кетишади. Анчадан кейин хабар топиб, кўргани келган қариндошларига савдогар: "Агар онам сўраганини берганимда ва хайру эҳсонлар қилиб турганимда молиб ҳам, қўлим ҳам омон қоларди", деб бўзлаган экан.

Мана, бу ибратли воқеадан ҳар бир инсон ўзларига хулоса чиқариб олаверсинлар. Молининг кўпайиши ва омонда бўлиши оддий саналган садақа бериш ва хайри-эҳсонли бўлишда экан.

Динимиз нақадар гўзал ва ҳақ дин! Бизларнинг вазифамиз эса амал қилиб яшаб боришдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни саховатли инсонлар қаторида бўлишлигимизни насиб айласин.

Фарҳоджон ЖЎРАЕВ,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди