№33, 02.08.2012 КАКАОЛИ ПЕЧЕНЬЕ
Керакли масаллиқлар: 2 стакан ун, 200 гр.дан ёнғоқ мағзи, шунингдек, қаймоқ, шакар, қанд упаси, 1 дона тухум, 2 чой қошиқ какао, бир қути "разрўхлитель".
Тайёрланиши: Тухумни миксерда кўпиртириб, оз-оздан 100 гр. шакар соласиз ва қаймоқни қуйиб, шу зайлда кўпиртиришда давом этасиз. Кейин "разрўхлитель" ва ун солиб, хамир қорасиз ҳамда 15 дақиқага тиндиришга олиб қўясиз.
Ёнғоқ мағзини қирғичнинг майда тарафидан ўтказиб, шакарнинг қолган қисми билан какаони соласиз ва ҳаммасини яхшилаб аралаштирасиз.
Хамирни иккига бўлиб, зувала ясайсиз ҳамда уни юпқа қилиб айлана шаклида ёясиз. Махсус хамир кесгич билан (пичоқ ёрдамида ҳам бўлаверади) эни 5 см. тасмалар кесиб чиқасиз. Кейин аввалдан тайёрлаб қўйган какаоли начинкани бир текисда хамир устига ёйиб соласиз ва ҳар бир тасмани ўрама шаклида ўрайсиз. Сўнг ёғланган патнисга солиб, 180 даража иссиқликдаги духовкада 30 дақиқа давомида пиширасиз.
Печеньелар тайёр бўлгач, бироз совутасиз ва устига қанд упаси сепасиз.
|