№33, 02.08.2012 Орастахона
ЮЗ ПАРВАРИШИ
Бир ош қошиқдан творог ва водород пероксид эритмасини аралаштириб, тоза юз терисига суртилади. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.
***
Юз териси оппоқ кўринишга келиши учун бир чой қошиқда буғдой кепаги, шунча миқдорда лимон суви, ярим чой қошиқда водород пероксидини олиб, яхшилаб аралаштирасиз. Тайёр суртмани оқшом пайтида тоза юз терисига суртасиз. 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювасиз.
Ушбу тадбир қуруқ ва ёғли юз терисига тавсия этилади. Шунингдек, уни ҳафтада икки марта бажариш мақсадга мувофиқдир.
Нигора тайёрлади.
|