Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№33, 02.08.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

БОЛАЛАРНИ НАЗОРАТСИЗ ҚОЛДИРМАНГ

Олов - тилсиз ёв. Оловга нисбатан озгина бепарволик, лоқайдлик уй-жойимизни, мол-мулкимизни бир зумда ёндириб, кулга айлантиради.

Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан халқ хўжалиги масканларида, аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан 2012 йилнинг 23 июлга қадар вилоятимиз ҳудудида 516 та ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Ёнғинлар натижасида 26 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган ва 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Содир бўлган ёнғинларнинг 17 таси айнан ёш болаларнинг назоратсиз қолдирилганлиги сабабли, уларни гугурт ва олов билан ўйнашлари оқибатида келиб чиққан.

Азиз ҳамюртлар!

Хонадонларингизда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан, шунингдек, газ тармоғига резина шланглар улаб фойдаланманг. Уй ёки хона ичида газ ҳидини сезсангиз гугурт чақманг, электр чироғини ёқманг, балки зудлик билан эшик ва дераза ойналарини очиб, хонани шамоллатинг, сўнг газ идорасига хабар қилинг. Ёниб турган шам ва очиқ оловни назоратсиз қолдирманг. Яшаш уйининг том қисмига қуруқ хашакларни босиб қўйиб, оила аъзоларингизнинг ҳаётини хавф остида қолдирманг. Ёш болаларни назоратсиз қолдириб, уларнинг гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг.

Э. ЖАББОРОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди