Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 09.08.2012

ҚАЛБЛАРГА СУРУР БАҒИШЛАГАН ТАНЛОВ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида "Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан" шиори остида "Энг улуғ, энг азиз" танловининг Андижон вилоят бос-қичи бўлиб ўтди.

Танловнинг очилишида сўз олганлар мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, хусусан, танловнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли хусусида тўхталдилар.

Танловда 22 нафар шоир ва ёзувчининг 25 та китоби, босма оммавий ахборот воситаларининг 36 та, электрон оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган 19 та журналистик иш тўплами, 30 нафардан зиёд мусаввир ва халқ амалий санъати вакилларининг 226 та, шунингдек, 5 нафар фотодизайнернинг 83 та ижодий ишлари кўриб чиқилди.

Танлов иштирокчилари истиқлол биз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, истиқлол давридаги бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг журналистик ишлари, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб бердилар.

Якунда танловнинг бадиий асарлар номинацияси бўйича Ўзбекистон санъат арбоби Олимжон Холдор, босма ОАВ журналистик иши номинацияси бўйича "Андижоннома" газетаси бўлим бошлиғи Муҳаббатхон Отамирзаева, электрон оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича "Водий садоси" ЁТРК бош муҳаррири Муроджон Тўхтаназаров, тасвирий санъат йўналишида мусаввир Мурод Умар, фотодизайн номинацияси бўйича дизайнер Аҳлиддин Ҳолиқовлар ғолиб деб топилди. Ғолиблар, шунингдек, иккинчи, учинчи ўрин соҳиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Бир гуруҳ ижодкорларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур танлов халқимиз қалбига кўтаринки кайфият, ижод аҳлига куч, шижоат, илҳом, қалбларига сурур бахш этди.

Тадбирда республика "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов иштирок этди.

* * *

Танловда газетамиз таҳририяти томонидан тақдим этилган ижодий ишлар тўплами босма ОАВ журналистик иши номинацияси бўйича 3-даражали дипломга муносиб деб топилди. Шунингдек, танловнинг фотодизайн йўналиши бўйича иштирок этган газетамиз ходими Улуғбек Абдусаломов иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди