Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 09.08.2012

ЭРТАКЛАР - ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР

Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган "Камалак" болалар ёзги дам олиш оромгоҳи шу кунларда мактаб ўқувчилари билан гавжум. 75 нафардан ортиқ болалар оромгоҳда мириқиб дам олиш билан бир қаторда соғломлаштирилмоқда. Оромгоҳда ўтказилаётган турли тадбирлар, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар спорт мусобақалари келажагимиз эгаларининг билимлари янада ошишига кўмак бермоқда.

Куни кеча мазкур оромгоҳда Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган "Кутубхона - иккинчи оилам" клубининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулот аввалида болажонлар билан "Китоб - энг яқин дўстим", "Эртаклар-яхшиликка етаклар" мавзусида суҳбат ўтказилди. Болажонлар Ватан, она, мустақиллик мавзуларини тараннум этувчи шеърларни ёддан айтиб бердилар. Шундан сўнг ахборот-кутубхона маркази ходимлари О.Мамажонова, О.Ризаева, Д.Каримова. ва О.Юлдашевалар томонидан "Зумрад ва Қиммат" ўзбек халқ эртагидаги ақлли ва меҳнатсевар Зумрад, ишёқмас Қиммат, сеҳргар кампир, Қимматнинг онаси образлари маҳорат билан ижро этилди.

Яхшиликка етакловчи ўзбек халқ эртаклари ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда ўз самарасини бериши, шубҳасиз.

О.ЮЛДАШЕВА,

Бобур номидаги Андижон АКМ бош кутубхоначиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди