Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 09.08.2012

АЁЛЛАР МАНФААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманимизда 204 мингдан зиёд аҳоли, 52 минг-дан ортиқ оила истиқомат қилади. Мазкур йилда хотин-қизлар қўмитаси ва унинг бошланғич ташкилотлари томонидан тумандаги 62 та МФЙ, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, ташкилот ва корхоналарда "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан "Оиланинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти", "Оила - жамиятимизнинг муҳим бўғини" мавзуларида йиғилишлар ўтказилди.

Шунингдек, хотин-қизларни малакали шифокорлар кўригидан ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан тажрибали мутахассислар, олималар иштирокида мунтазам равишда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди.

Туманда спортнинг бадиий гимнастика турини ривожлантириш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни спортнинг мазкур турига кенг жалб этиш мақсадида туман халқ таълими бўлимига қарашли 7-,11-,12-,15-,16-,30-, 39-умумтаълим мактабларида бадиий гимнастика тўгараклари фаолият юритмоқда. Яна бир эътиборли томони иккита спорт ўйингоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда мазкур спорт мажмуаларида бир кунда 300 нафарга яқин ёшлар спорт билан шуғулланмоқдалар. Шунингдек, тумандаги 2- болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида янги сузиш ҳавзаси барпо этилганлиги ҳам туманимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар спортини ривожига бўлган яна бир эътибордир.

Туманда хотин-қизлар бандлигини ошириш, улар учун янги иш ўринларини яратиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жойларда кўплаб ижобий ишлар олиб борилмоқда. Ана шу тарғибот-ташвиқот ишларимиз натижасида 2229 та, шундан, аёллар учун 1057 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, ҳозирда МФЙдан жойлардаги ҳунарманд аёллар рўйхати олиниб, уларга ўз фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, туманимиз марказидаги О.Масаидов МФЙ ўрамида "Пойтуғ-Азиз" хусусий корхонаси қошида ишлаб чиқарувчи кичик корхона ташкил этиш ҳисобига 60 нафар кам таъминланган, ишсиз уй бекалари иш билан таъминландилар. "Юлдуз" фирмаси раҳбари Турғуной опа Мамажонова эса уй меҳнати ва касаначиликни кенг йўлга қўйиш эвазига кўплаб ишчи ўринлари яратди.

Қолаверса, МФЙлари ҳузуридаги хотин-қизлар кенгашлари ва маслаҳатчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва кенгайтириш масаласини кўриб чиқдик. Негаки, жойларда бевосита бундай кенгаш аъзолари ва маслаҳатчилар бизнинг суянган вакилларимиз саналади. Улар оилалар ўртасидаги ўзаро тотувлик, эр-хотин ва фарзандлар муносабатини мўътадиллаштиришга ўзига хос улуш қўшаётганликларини алоҳида таъкидлаш керак.

Албатта, биз бугун ўз фао-лиятимизнинг айрим қирраларига хос бўлган мисолларни бекорга келтирмадик. Боиси, ана шу изланиш ва меҳнатлар ортида аёлларимизнинг тақдир-қисматлари, турмуш фаровонлиги ва энг муҳими, оилалардаги тинч-тотувлик, аҳиллик билан боғлиқ шукроналик ҳисси мужассамдир.

Ҳа, ҳар бир инсон оилада камол топади. Аёл - шу оиланинг юраги, жони, бахти ва келажаги. Оиладаги тинчлик ва осойишталик, файзу-барака, умуман соғлом муҳитнинг барқарорлиги аёлга боғлиқ. Шундай экан, аёлларимиз соғлом, меҳнатга қайишимли бўлса, фарзандларимиз ҳам юртга ярайдиган фидойи инсонлар бўлиб камол топадилар.

Раънохон ҚАМБАРОВА,

Избоскан туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди