Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 09.08.2012

ТОТУВЛИК БОР ЖОЙДА - ҲАЛОВАТ БОР

Мен "Эркин" номли қишлоқнинг фарзандиман. Бу ерда 6 та маҳаллада 4433 та оила, 3317 та хўжалик бор. Ҳудудимизда 18127 нафар аҳоли яшайди. Аммо мен қишлоғимизнинг ўзини яхлит бир оила деб биламан. Бу гўшада аввало, ўзаро ҳурмат, қаттиқ тартиб-интизом бўлиши, оиланинг ҳар бир аъзоси ўз бурчларини адо этиб, бир-бирлари билан меҳр-оқибатли бўлишлари керак. Ана шунда ривожланиш, тараққиёт, фаровонлик бўлади.

Қишлоқ фаолларининг ёшларга иш ўринлари яратиш борасида хизматлари катта. Чунки ҳудудимиз аҳолисининг салкам ярми ёшлардан иборат. Тадбиркорларимиз устоз-шогирд анъаналарига кўра, ўз атрофига 15-20 нафар ёшларни олиб, уларга ҳунар ўргатмоқдалар.

Мустақиллик бизга эгалик ҳиссини инъом этди. Шу ер ўзинг-ники, қўлингдан келганини қил, деган ҳуқуқни берди. Шунинг ўзи бахт бизга. Ҳозир ҳар бир маҳаллада ишбилармон, тадбиркор-у фермерлар бор. Улар ўзи яшаётган маҳаллани обод қилишга ўзларида куч топадилар.

56 та кўчамизда эса кўчабошилар бўлиб, улар ўз ҳудудларини озода, саранжом-саришта тутишга, ён-атрофларини кўкаламзорлаштиришга, гул-у гулзорлар яратишга оилаларини, аҳолини жалб қилиб, иш ташкил қилишга астойдил ҳаракат қиладилар.

"Бештерак" МФЙ энг намунали маҳаллалардан бири саналади. Бу МФЙда мазкур йилда махсус халқаро лойиҳа асосида ва МФЙ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан 1000 метр масофага ичимлик суви қувурлари ётқизилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бундан таш-қари, "Водийгаз" унитар корхонаси Избоскан туман бўлими томонидан марказлашган ҳисобгичлар ўрнатилиб, аҳолига табиий газ етказиб бериш яхшиланмоқда.

Айни пайтда қишлоқда 4 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та умумтаълим мактаби, битта касб-ҳунар коллежи, 5 та автохизмат ва икки қаватли маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, минимаркет, гўзаллик салони, пайнет, новвойхона, дорихона, қассобхона, ҳаммом, қишлоқ хўжалик экинлари учун минерал ўғитлар сотиладиган шохобчалар фаолият кўрсатмоқда.

Алижон Зияев, Алижон Фозилов, Набижон Саттаров, Маҳкамхон Сайдалиева, Мухтасархон Жамолова каби қишлоқ фаоллари, Маҳбубахон Мамадалиева, Барнохон Бўрибоева, Маҳбубахон Миташева, Ҳафизахон Эргашева сингари маслаҳатчилар қишлоғимизни обод ва кўркам қилишда сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.

Қишлоқ аҳлининг бир ёқадан бош чиқариб, бир-бирларига кўмакдош бўлиб бораётгани учун ҳам қишлоғимиз намунали гўшалардан бирига айланди.

Ёлқинбой АБДУҚАЮМОВ,

"Эркин" ҚФЙ раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди