Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№34, 09.08.2012

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДАН ЭРИНМАЙМИЗ

Шу боис, маҳаллада осойишталик ҳукмрон. Турдиали Мамажонов номли МФЙда посбон бўлиб ишлаётганимга 4 йил бўлди. Бизнинг вазифамиз аслида маҳалла тинчлиги, осойишталигини сақлаш, ички ишлар ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш. Чунки маҳалла Ватаннинг бир бўлаги. 3256 та аҳоли истиқомат қиладиган бу масканда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг юриш-туриши, орзу-ўйлари турлича. Шунинг учун "Бизда бекорчилар йўқ", деб ҳам хотиржам юриб бўлмайди. Ахир, яна ёшлар ўсиб-улғайяпти. Уларни кўпроқ спортга жалб этишга ҳаракат қиляпмиз.

Маҳалламиз ҳудудида ака-ука Мамажоновлар спорт клуби фаолият кўрсатади. Унда ёшлар икки сменага бўлиниб, спорт билан шуғулланишади. Шунингдек, маҳаллада 22 нафар тадбиркор, мебель ясайдиган ҳунарманд оилалар бор. Устоз-шогирд йўналиши асосида ўсмир ёшларни уларга бириктириб, бир ҳунарнинг эгаси бўлишига ёрдам берамиз.

Хуллас, МФЙ фаоллари билан доимо ҳамфикр бўлиб, ёшларни турли оқимлардан, майда жиноятчиликдан асраб, уларни тўғри йўлга солишга бурчлимиз.

Юртбошимиз қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларига, шунингдек, маҳалла осойишталигини сақлаётган биз сингари маҳалла посбонлари меҳнатини эътироф этиб, ойлик маошимизни оширганлиги бу - бизга бўлган юксак эътибордир. Биз ҳам Юртбошимиз ишончини оқлаб, жамоат тартибини сақлашдек масъулиятли ишга янада сидқидилдан ёндошишга ҳаракат қиламиз.

Адҳамжон МИРЗАЕВ,

маҳалла посбони.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди