Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№34, 09.08.2012

(КИЧИК ҲИКОЯ)

ИЛМ - ТУГАНМАС ХАЗИНА

Иноқликда Зафар билан Жаъфарга тенг келадигани йўқ эди, гўё. Қишлоқдагилар уларни "эгизаклар" дейишарди. Улар етти ёшга тўлишганда Зафарнинг отаси шаҳарга ишга ўтгач, улар шаҳарга, кўчиб кетишди. Ўшандагина икки оғайни иложсиз ажралишди.

Жаъфар оилада ёлғиз ўғил бўлгани учун отаси уни 6-синф-дан кейин шаҳардаги ўқишга юборадиган бўлди. Шунда у оғайниси - Зафар ўқийдиган мактабга жойланишини ўйлаб жуда қувонди. Бироқ...

Улар бир-бири билан тўқнаш келишди.

- Ҳа... сен ҳалиги қишлоқи Жаъфармисан? - деди Зафар унга бошдан-оёқ разм солиб.

Жаъфар дўстининг гапидан карахт бўлиб қолди. Сўнг одмигина кийинган эгнига қараб олди-да, базўр ўзини ўнглаб, деди:

- Ҳа... Мен ҳамон ўша Жаъфарман. Лекин сени таниш осон бўлмади, анча ўзгарибсан... "яхши томонга...", - Жаъфар охирги сўзига алоҳида урғу берди.

- Бу ерни "шаҳар" деб қўйибди, о-ғай-ни-и! - деди Зафар калондимоғлик билан.

Кейин Жаъфарни бир туртиб, нарига ўтиб кетди. Жаъфарнинг дили оғриди. Шаҳарга ўқишга келганидан афсусланди.

...Ўқиш мобайнида ҳам оғайниси Жаъфарга эътибор қилмас, ўзидай одми кийиниб олганлар билан дўст тутинган эди.

Бир куни Жаъфарга синф сардори Азиз сирни фош этди:

- Зафарнинг одоби йўқ, дарсларни ҳам ўзлаштириши саёз. Унинг Баҳром деган яқин ўртоғи бор. Ҳар йили имтиҳон топширишда ёрдам беради.

...Кунлар шу зайл ўта бошлади. Зафарнинг отаси йирик корхона раҳбари эди. Шу боис, у Жаъфарнинг отасини ишга олди. Ўқиш ҳам тугаб, имтиҳон топшириш вақтида Зафарга ёрдам берадиган Баҳром қаттиқ касал бўлиб қолди. Шунда Зафар аъло баҳоларга ўқийдиган ошнаси Жаъфарга юзланди:

- Агар имтиҳонлардан ўтишимда ёрдам бермасанг, дадамга айтиб, дадангни ишдан ҳайдаттириб юбораман, - деди.

- Майли, дўстлигимиз ҳурмати ёрдам бераман. Лекин бундан кейин ўқишларингни йўлга соласан.

- Ўйлаб кўрамиз... - бепи-сандлик билан жавоб қилди Зафар.

Йўқ, Зафар яхши томонга ўзгармади. Отасининг пули билан олийгоҳга ўқишга кирди. Бироқ манманлик қилиши охири ўзига қайтди - ўқишдан ҳайдалди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай уйи ёниб кетди. Бунга чидолмаган отасининг юраги хуруж қилиб вафот этди. Бирин-кетин ҳаёт зарбаларига учраган Зафар минг хижолатчилик билан унинг ёнига ёрдам сўраб борди. Жаъфар бу пайтда олийгоҳни намунали тугаллаб, яхши бир нуфузли ташкилотга ишга жойлашганди. У Зафардан дўстона ёрдамини аямади...

Нурхон ТУРҒУНБОЕВА,

Шаҳрихон туманидаги

63-умумтаълим мактаби

ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди