Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№34, 09.08.2012

МУТОЛАА

ОТА-ОНА ҚАДРИ

Таниқли шифокор, тиббиёт фанлари доктори, профессор Комилжон Мирзаевнинг номи нафақат шифокорлар, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам кўпчиликка яхши таниш. У инсон давримизнинг маданиятли, илғор ва зиёли кишиси, олижаноб ва камтар шахс, ўз ишининг етук мутахассиси сифатида эл-юрт орасида катта ҳурмат-эътибор топган. Комилжон Мирзаев ўз ҳаёти ва фаолияти давомида одамийликни ҳамма нарсадан устун қўя олган қалби дарё инсонлардан биридир. Яна у киши ижодкор деган юксак мақомга ҳам эриша олди. Саҳнада улуғ Навоий ролини маҳорат билан ижро этди. Хотиралари, ҳаётий мулоҳазаларини жамлаб, "Қалбим варақлари" деб номланган китобини нашр эттирди.

Ушбу китобда олим ўзининг болалик ва ёшлик даврлари, меҳнат ва илмий фаолияти, халқимизнинг ўзига хос анъаналари, урф-одат ва қадриятлари хусусида сўз юритади. Юртни улуғлаш, тўғрилик, ҳалол ва поклик, одамларга ҳамиша яхшилик илиниб яшаш лозимлигини тараннум этади. Ушбу китоб китобхонларга улкан маънавий озуқа бера олишига асло шубҳа йўқ. Шу боис китоб билан албатта, танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Қуйида мазкур китобга киритилган қисқагина ҳикояни эътиборингизга тақдим этамиз.

* * *

Ҳаётда бемеҳр, бефарқ, оқибатсиз оналар жуда кам бўлса ҳам, аммо учраб туради. Афсус, улар кам бўлса ҳам, ҳаётда бор. Жамиятни, айниқса, фарзандларини турли ҳолатларга солади, меҳрсиз қилиб катта қилади, баъзида фарзандини бошқаларга бериб юборади. Бундай оналардан Аллоҳнинг ўзи сақласин, уларга оналик инсофу тавфиқини берсин. Аммо кўпчилик оналар ҳар қандай мақтовга, эъзозга ва олқишларга ло-йиқдирлар. Буни фарзандлар тушунсалар ва уларни қўлларидан келганча иззат-ҳурмат қилиб, эъзозлаб, қадрласалар бас. Ота-оналарни сўзда эмас, дилдан севиб ҳурматлаш, уларга мунтазам меҳр-оқибат кўрсатиб юрсалар ўз фарзандлари, қавму қариндошларига ҳам намуна бўлади.

Айрим ҳолларда, "менинг онам унақа, бунақа" деб рўйкач қилиб, ўз оналаридан ранжийдиган фарзандларни учратасиз. Мен бундай фарзандларни оқлай олмайман, аксинча, қилаётган хатоликларини, оналари олдидаги инсоний бурчларини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ахир, ҳар бир инсон ҳаёт кечириши давомида умрнинг вақтинча эканлигини англаб етади. Нариги, боқий дунёда жаннат ва дўзах борлигини англайди, ҳис этади. "Жаннат оналар оёғи остида" деган ҳадисни тушунади. Аммо унгача оналар қадри нақадар улуғ эканлигини англашга ожизлик қилишади. Уларни доимо қадрлаш, ҳаётдан кўз юмганда руҳларини шод этиб юришлари зарурлигини унутиб қўйишади ёки етарли эътибор беришмайди. Иш фаолиятим даврида бундай ҳолатларнинг кўп бор гувоҳи бўлиб, минг афсуслар билан "адашган" фарзандларга тўғри, ҳақ йўлни кўрсатиб, ота-оналари олдидаги фарзандлик бурчини сид-қидилдан адо этиш зарурлиги ҳақида ўтказган суҳбатларим, қилган насиҳатларим ҳануз ёдимда.

Ўша йиллари институтнинг даволаш факультети декани лавозимида ишлар эдим. Институтимиз ва факультетимизда шу йўналишда пайдо бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни тўғри, адолатли ечимини топиб, томонларни ўзаро муросага келтириб, сўнгра амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида бошлиғимизга ахборот бергандан сўнг, ўзим янада чуқурроқ ўйлаб, мулоҳаза қилиб инсонлар хилма-хиллигига, айрим ҳолларда андишасиз, мулоҳазасиз иш тутишига ҳайрон қолганман. Наҳотки оддий инсонийлик бурчимизни англашда ҳам нуқсон-камчиликларга йўл қўямиз. Бу ҳол ҳар бир инсон ва бутун оила фожиаси деб хулоса қиламан. Инсон ўз муқаддас бурчи ва вазифаларини тўғри англаб, ўринли вазифаларни бажариб юриши зарур дейман.

Ҳар бир муҳокамадан сўнг ўзимга ҳам хулоса чиқараман, ўз муносабатларим ва хатоларим ҳақида ҳам ўйлайман ва тўғри қарорлар қабул қилишга интиламан. Яна бир бор ота-оналар ўз фарзандлари олдида меҳр-оқибат уйғота олишлари керак экан, деган хулосага келаман. Навқиронлик йилларимда менда шаклланган: "Ота-онадан улуғ инсон йўқ, уларни ҳурмат қилмаган киши бошқа бировни ҳам қадрламайди", деган фикрнинг нақадар тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилганман. Ота-оналарнинг дили жуда нозик бўлади. У нақадар чидамли ва бардошли бўлса ҳам, аммо бир оғиз ножўя сўз билан қалблари озор топиши мумкин. Шунинг учун ҳам ота-оналарнинг дилини эҳтиёт қилиш, озор бермаслик ҳар бир оқил ва одил фарзанднинг бурчларидан бири бўлиши керак.

Ҳа, ота-онанинг дилини авайлаш, эҳтиёт қилиш савобли ишларнинг энг улуғи ва зарурлигини, ота-онанинг қадри ҳамма нарсадан устун эканлигини асло унутмаслигимиз даркор.

Комилжон МИРЗАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди