Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 15.08.2012

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚИ - ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Андижон шаҳридаги "Бахт уйи"да Андижон вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан "Тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш асослари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси мутахассислари, маҳаллий ҳокимият, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар иштирок этдилар.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ишбилармонлик, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, юртбошимизнинг 2012 йилнинг 16 июлидаги "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-тамойилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда шу йил 18 июлда қабул қилинган "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Юртбошимизнинг юқоридаги фармонлар асосида жорий этилган енгилликлар, яратилган имтиёз ва имкониятларни тадбиркорлик субъектларига етказиш, бу борада адлия органлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда юқоридаги масалалар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар бўйича белгиланган қатъий чоралар, сунъий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ўрнатилган қонунчилик бузилишларининг олдини олиш, шунингдек, адлия идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган мазкур анжуманда ОАВлари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди