Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№35, 15.08.2012

ЭЪТИРОФ

ЯНА БИР ҒАМХЎРЛИК

Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 май куни қабул қилган "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан маҳалла фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими таъсис этилган эди. Мана, 8 йилдан буён республикамизнинг барча ҳудудларида, яъни маҳаллаларда маслаҳатчи опа-сингилларимиз фаолият олиб бормоқдалар. Ўтган йиллар давомида бу лавозим ўзини оқлаб, маҳалла аҳлининг энг яқин суянчи, ҳамфикр кишисига айланди. Маҳаллада маънавий-марифий ишлар жонланди. Тўй ва бошқа маросимлар тартибга солинди.

Яқинда эса муҳтарам Президентимизнинг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбар ва ходимлари меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжатга асосан, шу йилнинг 1 ав-густидан бошлаб диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар маошларига ҳам 20 фоизли устама ҳақ тўланиши белгиланди.

Ушбу фармон Президентимизнинг биз - маслаҳатчиларга кўрсатаётган ғамхўрлигининг яна бир ифодаси бўлди. "Мустаҳкам оила йили"да айнан биз - маслаҳатчиларга қатор вазифалар юкланган бир пайтда юртбошимизнинг ишонч ва эътибори туфайли моддий қўллаб-қувватланганимиз бизларга кўтаринки руҳ, аъло кайфият бағишлади.

Мана шу ғамхўрлик ва юксак ишончни тўла ҳис қилган ҳолда биз - маслаҳатчилар янада самарали ишлар олиб боришга, Президентимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Муҳаббатхон РАҲИМОВА,

Андижон шаҳар бош маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди