Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№35, 15.08.2012

ФИКР

ЮРАК ЗАНГЛАЙДИ...

Темир занглайди, чунки у темир. Аммо инсон юрагининг занглашини эшитганмисиз? Ҳа, афсуски, юрак ҳам занглайди экан... Қачонки, ўша юрак эгаси ҳасад деб аталмиш касалликка ўзини гирифтор этса.

Шунинг учун ҳам "Ҳасад - юракнинг занглаши, қайсарлик эса мағлубият сабабчисидир", деган нақл бежиз айтилган эмас. Ҳасаднинг яна бир кўриниши адоватдир. Бу икки "иноқ дўст" ажралмайдилар. Бири юракни занглатса, яна бири қалбни кемиради. Натижада бу "дўстларга" мезбонлик қилган юрак сўлиб бораверади. Ҳасадгўйларга на бу дунёда, на у дунёда ҳаловат бор. Буни ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"идаги "Афсона"дан ҳам билиб олиш мумкин.

Қадимий туркий афсонада айтилишича, Аллоҳ Арши аълодан ерга тушибди. Қараса, кимсасиз оролда бир тола тук ётган эмиш. "Майли, - дебди карами кенг Аллоҳ. - Шунга ҳам жон ато эта қолай". Ўша заҳоти тук одам қиёфасига кирибди. Одам бундай қараса, Яратганнинг қудрати беқиёс эмиш. Хоҳласа жони борни жонсиз қилиб, жонсизга эса жон ато этарди. Одам ўйлаб қолибди. У "Нега Худо хоҳлаган ишини қилишга қодир-у, мен қилолмайман? Нимам кам Ундан?" дебди.

...Шундай қилиб, Одамнинг қалбига ҳасад деган қора доғ ўрнашиб, ёмон ниятга айланибди. Яратганнинг қаҳри келиб фармон қилибди: "Одамзот Менгаки ҳасад қилдими, бир-бирларига ҳам омонлик бермайди. Ҳасадгўй дўзахга кунда бўлсин!" Ўша-ўша ҳасадгўйлар дўзахда ёнармиш...

Қизиқ, икки дунёси учун саодат, ҳаловат ҳозирламасдан ўзини мажбурлаб хароб қилишнинг нима кераги бор? Кошки, бундай қилгани билан ҳасад кишининг халоскори бўлолса...

Ҳасадгўй бировнинг ютуғини кўролмасдан ўзини қўярга жой тополмайди, ҳаловати йўқолиб, юраги эзилади. Бировларга ёмонлик қилишга ундайди.

Шахсан мен ҳасад, гина, қасд деб аталмиш оғир хасталикка дучор бўлмаганман. Бунинг "асоратлари" пайдо бўлмаслиги учун эса донолар ҳикматидан, адабиётлардан баҳра олиб, шифо топаман.

Дарвоқе, ҳасадгўйларга шифо - инсофдир. Шундай эмасми?

Дилоромой ИСМАНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди