Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№35, 15.08.2012

ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ

СИЛДАН САҚЛАНИНГ

Сил узоқ йиллик касаллик. Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабабини 1882 йилда немис олими Роберт Кох кашф этди, у касаллик қўзғатувчиси - эгилган таёқча ҳамда микробни топди ва касалликни шу таёқча кўринишида микроб чақиришини, унинг юқумли эканлигини исботлаб берди.

Сил - юқумли касаллик ҳисобланиб, у одатда ўпкани зарарлантиради ва одам йўталганда, аксирганда ташқи муҳитга тар-қалади. Силнинг очиқ тури билан оғриган беморлар бир суткада ўзидан 15-20 миллион микробактерия ажратади. Бемор билан мулоқотда бўлганларида эса касаллик юқиш хавфи 5-6 маротаба ортади. Касаллик, асосан, сил микробактериялари одам организмига шу касаллик билан оғриган одамдан ёки ҳайвондан юқади ва қуйидаги белгилар одамда сил касаллигидан белги беради: уч ҳафтадан кўпроқ давом этувчи йўтал, шиллиқ ёки йирингли, баъзида қон аралаш балғамнинг ажралиши, вақти-вақти билан пайдо бўлувчи иситма, кучли терлаш, айниқса тунлари, кўкрак қафасидаги оғриқ, умумий ҳолсизлик, иштаҳанинг бўғилиши, вазннинг йўқотилиши.

Агар юқоридаги белгилар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим ва флюрографик лаборатория текширувларидан ўтиш тавсия этилади.

Ушбу касаллик дастлабки босқичларида аниқланса, уни даволаш самаралироқ бўлади. У силга қарши махсус дорилар билан даволанади. Даволаш курсининг дастлабки бир неча ҳафтаси шифохонада ўтказилиб, умумий даволаш курси олти ойдан 9 ойгача давом этади. Касалликни даволаш курсидан тўлиқ ўтиш муҳим ҳисобланади. Чунки бемор даволанишни бошлагач, ривожланаётган бактериялар сони камаяди, шу билан бирга бошқа одамларга юқиш хавфи пасаяди.

Бемор тавсия этилган дориларни ўз вақтида тўлиқ қабул қилиши ва маълум муддат давомида мутахассис назоратида бўлиши керак. Соғлом инсон организми, одатда, сил касаллигининг ривожланишига қарши курашади. Бироқ тўғри овқатланмайдиган, чекувчи (кашанда), спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ва ОИВ билан оғриган одамларда сил касаллигини юқтириб олиш даражаси юқоридир.

Сил - мойил хасталик эканлигини инобатга олиб, унинг келиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, хасталарни даволаш борасида, нафақат, мутахассислар, балки кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб бориши муҳимдир.

Гулнорахон ҚОДИРОВА,

шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди